Қайднома

Қидирув

Суперлига: иккита қизил, иккита пенальти... «Локомотив» сафарда «Бунёдкор»ни мағлуб этди

Суперлига: иккита қизил, иккита пенальти... «Локомотив» сафарда «Бунёдкор»ни мағлуб этди

  26.04.2018 22:40
  0
  663
Суперлига: иккита қизил, иккита пенальти... «Локомотив» сафарда «Бунёдкор»ни мағлуб этди

Суперлига 8-турини якунлаб берган «Бунёдкор» ва «Локомотив» ўтрасидаги Тошкент дербиси кутилганиданда қизиқарлироқ руҳда кечди ва мухлислар кутмаган совғаларга бой бўлди.

Биринчи бўлимда ўртача темпда кечган учрашувда дарвозалар дахлсиз қолди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқаси «қалдирғочлар» вакили Мурод Тошматов ҳисобни очди. 70-дақиқада Рустам Ашурматов ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун майдондан четлатилди ва пенальти белгиланди. Зарбани Марат Бикмаев бехато ижро этди.

86-дақиқада «темирйўлчилар» яна бир пенальти ишлаб олишди. Бу вазиятда Анвар Ғофуров Бикмаевга нисбатан қўпол ўйнади деб топган ҳакам 11-метрли нуқтага ишора қилди.

Зарбани эса бу сафар ҳам Марат бехато ижро этиб, ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди.

Шу тариқа, «Локомотив» қийин кечган баҳсда «Бунёдкор»дан уч очко олишга муваффақ бўлди.

СУПЕРЛИГА. 8-ТУР

«БУНЁДКОР» – «ЛОКОМОТИВ» - 1:2 (0:0)

Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 19450 томошабин.

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент), Р.Серазетдинов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), С.Абдураҳмонов (Тошкент).

Голлар: Мурод Тошматов (59) – Марат Бикмаев (70-пенальти, 86-пенальти).

Бунёдкор: Мурод Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Мурод Тошматов (Фаррух Икромов, 74), Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Даврон Умиров, 57), Филип Раевац (Шаҳзод Нурматов, 62).

Локомотив: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев (Бобур Юлдошев, 89), Сардор Мирзаев, Хусниддин Ғофуров (Садриддин Абдуллаев, 68), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Игор Йелич.

Четлатишлар: Рустам Ашурматов (70), Жавлон Иброҳимов (85).

Назоратчи: Б.Тоғаев (Тошкент).

Комиссар: М.Саидқосимов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz