Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди, бу бизнинг камчилигимиз»

Рўзиқул Бердиев: «Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди, бу бизнинг камчилигимиз»

  26.04.2018 22:51
  0
  451
Рўзиқул Бердиев: «Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди, бу бизнинг камчилигимиз»

АГМК - “Насаф” учрашуви якунлангач матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлган, ҳимочимиз Игорь Голбанлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев:- Ўйинга ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз тўп кўпроқ майдонда эмас ҳавода бўлди. АГМК жамоасини ўйинларини ўрганганимизда шу нарсага гувоҳ бўлдикки, жамоа стандарт вазиятлардан яхши фойдаланади. Футболчилари майдон четидан тўпни узоққа ошириб бера олади.

Биз бу ҳақда йигитларга уқтирган эдик. Футболчиларимиз бугун бунақа вазиятларда бехато ўйнашди. Аммо биз ўзимиз яратган вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Мана тўрт ўйинда 0-0  ҳисобини қайд этдик. Гўёки биз ҳужумчисиз ўйнаётгандекмиз. Футболда гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Бу бизнинг камчилигимиз. Бунга энди жиддий эътибор қаратмасак бўлмайди.

Молиявий қийинчилик? Бу ҳақиқат. Биз буни бошдан кечираяпмиз. Аммо “Насаф”дек клуб бундай аҳволга ташлаб қўйилмайди. Раҳбарларимиз бу вазиятдан чиқиб кетиш устида бош қотиришаяпти. Бу ҳолат вақтинчалик ҳаммаси изга тушиб кетади деб, ўйлайман.

Игорь Голбан: - Майдонда яхши ҳаракат қилаяпмиз. Аммо ташкил этган ҳужумларимизни голга айлантиришда оқсаяпмиз. Бу камчилигимиз устида кўпроқ ишлашимиз керак. Умид қиламан кейинги ўйинларимизда бундай бўлмайди.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz