Қайднома

Қидирув

Суперлига - ажойиб, аммо «Олтин очко» тизими тўғрими?

Суперлига - ажойиб, аммо «Олтин очко» тизими тўғрими?

  27.04.2018 16:25
  0
  1313
Суперлига - ажойиб, аммо «Олтин очко» тизими тўғрими?

Аввало, олий лигани Суперлигага айлантирган ЎФА раҳбариятига раҳмат. Ўйинлар шиддатидан ҳамма-ҳамма мамнун. Лекин хулоса чиқаришга бироз эрта эмасмикин?

Миллий чемпионатимизнинг 4 даврали форматга ўтказилгани ҳам яхши, фақат шу «олтин очко» тизими иккинчи даврада панд бериши мумкинлигини ўйлаб, бироз сиқиляпман.

Мисол учун, қайсидир клубнинг кучли олтиликдан жой олиши муддатидан олдин ойдинлашса, унинг қуйи ўринлардаги иштирокчиларга қарши ўйинлари ўз аҳамиятини йўқотмайдими? Ёхуд кучли олтиликка киришдан умид узган клублар юқоридаги жамоалар билан учрашувларда нима учун жой куйдиради?

Бу ҳақда обдон бош қотирмасак бўлмайди. Шахсий фикримча, ҳозирги формат зўр, агарда «олтин очко» қоидаси бекор қилинса. Демоқчиманки, иккинчи босқич олдидан ортиқча ҳисоб-китоб қилинмаслиги керак...

Юнус БЕКМУРОДОВ, Самарқанд шаҳри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz