Қайднома

Қидирув

Эрнесто Вальверде: «Мавсумни мағлубиятсиз тугатсак, ўзига хос натижа бўлар эди»

Эрнесто Вальверде: «Мавсумни мағлубиятсиз тугатсак, ўзига хос натижа бўлар эди»

  01.05.2018 07:21
  0
  763
Эрнесто Вальверде: «Мавсумни мағлубиятсиз тугатсак, ўзига хос натижа бўлар эди»

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде «Депортиво» устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоасининг Ла лигадаги чемпионлиги ҳақида гапирди.

«Примеро - мавсумнинг энг узоқ давом этадиган мусобақаси, унда ғолиб чиқиш катта аҳамиятга эга. Биз августда бошлаган эдик, қишни ўтказдик ва энди ғалабани нишонлашимиз мумкин. Бизда Ла лиганинг энг яхши жамоаси бор, деб ўйлайман.

Энг асосийси совринлардан чарчаб қолмаслик ва ғалабаларни давом эттириш. Бу менинг Грецциядаги учта чемпионлигимдан сўнг Примерадаги биринчи чемпионлигим.

Чемпионлар лигасини барвақт тарк этишимиз бизни йўлдан оғдира олмади, чунки бу кутилмаганда рўй берди. Оқибатда Кубокдаги йўлимиз ҳам ғалаба билан тугади.

Чемпионликка қўшган ҳиссам? Мен жамоага сингишга ҳаракат қилдим, ниманидир қўшдим, бунда кескин ишлар бажармадим. Жамоани янада жипслаштиришга ҳаракат қилдим. Нимадир ўхшади нимадир эса - йўқ.

«Барселона»даги биринчи ғолиб мураббий эмасман, аммо гап бизда аъло даражадаги жамоанинг борлигида.

Мавсумни мағлубиятсиз тугатсак, ўзига хос натижа бўлар эди», - дейди Вальверде.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz