Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларимиздаги иштиёқни оширишга ҳам қийналаяпмиз"

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларимиздаги иштиёқни оширишга ҳам қийналаяпмиз"

  01.05.2018 08:35
  1
  549
Рўзиқул Бердиев:

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва тажрибали ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугун мағлубиятга учрадик. Бунга сабаб, жамоамизда руҳий тушкунлик бор. Шунингдек бугунги ўйинда жисмонан тайёрмасдек ўйнадик. Тўғрироғи, охирги пайтда вужудга келган муаммолар туфайли, футболчиларимиздаги иштиёқни оширишга ҳам қийналаяпмиз. Бугун суст ҳаракат қилдик, гўёки футболчиларимиз толиқиб қолгандек. Аммо бари-бир уларга эътироз билдирмайман. Вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишди. Таъкидлаш жоиз, “Сўғдиёна” жамоаси бугун ҳимояда яхши ўйнади ва қарши ҳужумлардан фойдалана олди. Бизнинг бугунги ўйинга тузган режамиз шундай эдики, стандарт вазиятлардан кўпроқ фойдаланиш ва етакчи ўйинчиларимизнинг  тажрибасидан фойдаланиш эди. Афсуски бу режамиз амалга ошмади.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардим ҳозирги муаммоларимиз ўз йўлига, аммо биз майдонга тушдикми, ғалаба учун ҳаракат қилишимиз керак. Биздан мухлисларимиз шуни кутишади.  

Санжар Рашидов билан оғзаки келишувга эришдик, у жамоамизни тарк этади. Афсуски, Рашидов жамоамиз ўйинига киришиб кета олмади. Кўпроқ захирада қолиб кетгани, уни ҳам бизни ҳам қониқтирмайди. Бу ёшдаги футболчи ўйини қовушадиган жамоада фаолият юритгани маъқулроқ.

Драган Черан “Локомотив” билан бўлган учрашувда қайта жароҳат олганди. У шу пайтгача даволаниш билан банд бўлди. Ҳозир машғулотларни бошлаган, ўйлайманки, кейинги ўйинларда у бизга ёрдам бера олади.

Жасур Ҳасанов: - Биз бугунги ўйинга яхши тайёрланган эдик. Ўйинимиз кўнгилдагидек чиқмади. Начора, бу футбол футболда ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. Биз энди бу мағлубиятни тезроқ унутишимиз ва кейинги ўйинларга руҳан тайёр бўлишимиз талаб этилади. Ишонаманки, жамоадошларим келгуси ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга тушишади. Биз бу мағлубиятдан фожеа ясамаслигимиз керак.


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


hurmatli interfutbol sayti hodimlari iltimos nasafni ahvoli va homiy topibdimi shu haqda interivyu olinglar
02.05.2018 13:51

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz