Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» мухлисларининг Президентимизга миннатдорчилиги

«Навбаҳор» мухлисларининг Президентимизга миннатдорчилиги

  01.05.2018 12:49
  0
  271
«Навбаҳор» мухлисларининг Президентимизга миннатдорчилиги

Ҳурматли Президентимиз назарига тушган «Навбаҳор» мухлисларига салом ва тасаннолар бўлсин. Тан олайлик, Суперлигага айнан наманганликлар суперфайз киритишмоқда. Қуйидаги шеър уларга чексиз ҳурматим ифодасидир.

Футболни севишар жондан,

Маблағни сарфлашиб ёндан,

Қўллашади жамоани юракдан,

Қолишмас ҳаттоки, мезбондан,

Бу - «Навбаҳор» мухлислари!



Ўйин кунлари гўё байрам,

Чойхонада бўлишиб жам,

Ошни дамлаб, кўриб баҳам,

Боришади бўлиб бардам,

Бу - «Навбаҳор» мухлислари!

Бормаганни кўндиришади,

Стадионни тўлдиришади,

Ишонмаган келиб кўрсин,

Олқишлашни дўндиришади,

Бу - «Навбаҳор» мухлислари!



Қолдиришмас ҳеч бир турни,

Тўғри келсами, суришар тўйни,

Сўйиб беришар мол ёки қўйни,

Дастурхон солишар тўкиб борини,

Бу - «Навбаҳор» мухлислари!

Ҳар жабҳада ўрнак бўлган,

Иссиқ-совуқни писанд қилмаган,

Наманганни баралла кўз-кўз этган,

Довруғи бутун юртга кетган,

Бу - «Навбаҳор» мухлислари!



Қабул бўлсин дуонгиз,

Баланд учсин «лочин»ингиз,

Ниятингиз рўёбга чиқсин,

Ушалсин чемпионлик орзунгиз,

Бу - «Навбаҳор» мухлислари!

Маҳмуд ПЎЛАТОВ, Наманган шаҳри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.