Қайднома

Қидирув

Муҳаммад Салоҳ учун АПЛ муддатидан аввал якунланиши мумкин

Муҳаммад Салоҳ учун АПЛ муддатидан аввал якунланиши мумкин

  01.05.2018 15:39
  0
  549
Муҳаммад Салоҳ учун АПЛ муддатидан аввал якунланиши мумкин

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионати 36-туридан ўрин олган «Сток Сити»га қарши кечган баҳсдаги ҳаракати учун дисквалификация қилиниши мумкин.

The Sun нашрининг хабар қилишича, «Сток Сити»га қарши кечган ўйиндаги вазиятларнинг бирида Салоҳ қўлини юқорига кўтарган ва унинг қўли рақиб футболчиси Бруно Мартинс Индининг юзига тегиб кетган.

Учрашув бош ҳаками Андре Маринер бу ҳолатни кўрмай қолган, бироқ регламентга мувофиқ Англия футбол ассоциацияси (FA) ушбу вазиятни ўрганиб чиқиши мумкин.

Агар бу эпизодда Салоҳ айбдор деб топиладиган бўлса, у ҳолда мисрлик футболчини учта ўйинлик дисквалификация кутиб турибди. Бу эса Салоҳ АПЛнинг ушбу мавсумда қолган икки тури ва кейинги мавсумдаги илк ўйинни ўтказиб юборади дегани.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz