Қайднома

Қидирув

Хамес Родригес: «Реал»га гол урсам уни нишонламайман»

Хамес Родригес: «Реал»га гол урсам уни нишонламайман»

  01.05.2018 15:56
  0
  451
Хамес Родригес: «Реал»га гол урсам уни нишонламайман»

Мюнхеннинг «Бавария» клубида ижара асосида тўп сураётган ва трансфер ҳуқуқи «Реал»га тегишли бўлган Хамес Родригес мадридликларга қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Агар гол урсам уни нишонламайман. «Реал»да менга яхши муносабатда бўлишди, мен жамоа билан кўп соврин ютдим ва бу жамоага ҳурматим чексиз, бу ерда бахтли эдим.

Зиданга нисбатан салбий фикрда эмасман. Шунчаки ҳар ҳафта майдонга тушишни истайман. «Реал» ва Зиданга қарши ҳеч қандай адоватим йўқ. Мен бу ердаги барча одамдан миннатдорман.

Жамоадошларимга финалга чиқиш учун ёрдам бермоқчиман. Биз барчамиз шунга интилмоқдамиз. Шунчаки, ўз жамоам учун яхши ўйнаб беришни хоҳлайман» – дейди Хамес.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz