Қайднома

Қидирув

Жерар Ульен: «Бензема бир вақтлар «Тоттенхэм»га ўтишни хоҳлаганди»

Жерар Ульен: «Бензема бир вақтлар «Тоттенхэм»га ўтишни хоҳлаганди»

  01.05.2018 18:49
  0
  389
Жерар Ульен: «Бензема бир вақтлар «Тоттенхэм»га ўтишни хоҳлаганди»

«Лион» клубининг собиқ бош мураббийи Жерар Ульенинг айтишича, «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема 2007 йилда «Тоттенхэм» сафига ўтиб кетиши мумкин эди.

«Ёш футболчилар борган сари сабрсиз бўлиб бормоқдами? Ҳа. Бенземага қаранг. Қайсидир вақт у «Тоттенхэм»га ўтишни хоҳлаганди. У бу таклифдан васвасага тушиб қолганди. Аммо охир-оқибат футболчи ҳамда унинг яқинлари менга қулоқ солишди ва Карим «Лион»да қолди. Орадан икки йил ўтиб уни «Реал» сотиб олди.

Ҳозирда ёш футболчилар тезроқ пул ишлаш ва ҳар бир ўйинда майдонга тушишни истайдилар», – дейди Улье.

Эслатиб ўтамиз, Бензема 2004-2009 йилларда «Лион» либосини ҳимоя қилган, Улье эса 2005-2007 йилларда француз клубини бошқарган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz