Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Реал Мадрид» - илк финалчи

ЕЧЛ: «Реал Мадрид» - илк финалчи

  02.05.2018 01:57
  0
  678
ЕЧЛ: «Реал Мадрид» - илк финалчи

Европа чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган “Реал Мадрид” – “Бавария” учрашуви якунига етди.
 
Кескин курашлар ва тезкор гол билан бошланган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ушбу натижа эса “қироллик клуби”ни мусобақа финалига чиқиши учун етарли бўлди. Мадридликлар Мюнхендаги дастлабки баҳсда 2:1 ҳисобида зафар қучишганди.
 
Дастлаб, Жошуа Киммих мезбонлар дарвозасига тезкор гол урди. 3-дақиқанинг ўзида “Реал” дарвозаси ишғол этилди. Аммо Бензема тезкор голга тезкор жавоб қайтарди.
 
Иккинчи бўлим бошланишида “Реал” ва Бензема “Бавария” дарвозабонининг хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобда олдинга чиқиб олди. 63-дақиқада Хамес собиқ жамоасига гол уриб, уни нишонламади.

Шу тариқа, ўйин дуранг билан якунланди ва “Реал” кетма-кет учинчи мавсум ЕЧЛ финалига йўлланмани қўлга киритди. Мадридликлар бундан аввалги икки финалда ҳам ғолиб чиқишган эди.
 
ЕЧЛ, ярим финал. Жавоб баҳси.


“Реал Мадрид” – “Бавария” 2:2.


Голлар: Бензема (11, 46), – Киммих (3) Хамес (63).

“Реал Мадрид”: Навас, Рамос, Варан, Марсело, Модрич, Васкес, Асенсио, Ковачич (Каземиро, 73), Кроос, Бензема (Бэйл, 72), Роналду.

“Бавария”: Ульрайх, Хуммельс, Зюле, Алаба, Толиссо (Вагнер, 75), Киммих, Хамес (Мартинес, 84), Алькантара, Рибери, Левандовски, Мюллер.
 
Огоҳлантиришлар: Модрич (62), Васкес (65), Каземиро (87)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz