Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов ОФК президенти таклифига кўра ОК-2019га қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Дубайга йўл олди

Умид Аҳмаджонов ОФК президенти таклифига кўра ОК-2019га қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Дубайга йўл олди

  02.05.2018 09:49
  0
  493
Умид Аҳмаджонов ОФК президенти таклифига кўра ОК-2019га қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Дубайга йўл олди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 4 май куни Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Мазкур маросимда барча иштирокчи терма жамоалар вакиллари иштирок этади. 

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига кўра Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун Дубайга йўл олди.

Умид Аҳмаджонов Дубайда маросимда иштирок этиш билан бирга ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан ҳам учрашиши режалаштирилган. Учрашув давомида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва янги лойиҳалар муҳокама қилинади.

Маълумот учун, Осиё Кубогида бу сафар тарихда биринчи марта 24та жамоа иштирок этади. Қуръа пайтида жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинади. Ўзбекистон 2-саватчадан жой олган.

1-саватча
БАА
Эрон
Австралия
Япония
Жанубий Корея
Саудия Арабистони –

2-саватча
Хитой
Сурия
Ўзбекистон
Ироқ
Қатар
Таиланд

3-саватча
Қирғизистон
Ливан
Фаластин
Уммон
Ҳиндистон
Вьетнам

 

4-саватча
КХДР
Филиппин
Баҳрайн
Иордания
Яман
Туркманистон


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz