Қайднома

Қидирув

Зидан: «Реал» совринни ҳимоя қилиш учун барчасини амалга оширади»

Зидан: «Реал» совринни ҳимоя қилиш учун барчасини амалга оширади»

  02.05.2018 12:54
  0
  552
Зидан: «Реал» совринни ҳимоя қилиш учун барчасини амалга оширади»

«Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан «Бавария» билан ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинида қайд этилган дуранг натижа (2:2) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда ҳам ажойиб ўйин бўлди, айниқса футбол мухлислари учун. «Бавария» жамоасини яхши ўйини билан табриклаш лозим. «Реал» гол ўтказиб юбориб ўйинни ёмон бошлади. Иккинчи бўлимни эса яхшироқ ўтказдик ва гол киритишга эришдик. Футболда қийналишга ҳам тўғри келади. Айниқса гап ЕЧЛ ҳақида кетганда. Бусиз маълумки, мусобақанинг финалигача етиб бориб бўлмайди.

Бенземага келсак, мен унинг учун мамнунман. У ҳар доим гол уришга интилади ва бугун икки маротаба тўп киритди. Каримнинг голлари «Реал»ни финалга олиб чиқди. У ҳар доим тинимсиз меҳнат қилади. Жамоада барча унинг учун жуда хурсанд. Кейлор Наваснинг ҳам ўйинини айтиб ўтиш жоиз. Жуда ҳам мураккаб баҳсда кўплаб сейвларни амалга оширди. У бир неча маротаба бизни қутқарди.

Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик, фақатгина финалга йўл олдик. Чемпионлар лигасининг финалига 3 мавсум кетма-кет чиқиш – ажойиб. Финалда ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. «Реал» совринни ҳимоя қилиш учун барчасини амалга оширади», - дейди Зидан УЕФАнинг расмий сайтига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz