Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: Бугун иккинчи финалчи номи маълум бўлади

ЕЧЛ: Бугун иккинчи финалчи номи маълум бўлади

  02.05.2018 14:47
  0
  373
ЕЧЛ: Бугун иккинчи финалчи номи маълум бўлади

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финал жавоб учрашувларидан ўрин олган яна бир баҳс бугун бўлиб ўтади. Италия пойтахти Рим шаҳрида маҳаллий "Рома" жамоаси Англиянинг "Ливерпуль" клубини қабул қилади.

Бу ўйин ҳақида ортиқча гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ, сабаби унинг қандай ўтганини "Энфилд" стадионида кўрдик. Бугунги "Олимпико"даги жавоб беллашуви ҳам ўша шиддатни тақдим этиши турган гап.

Яхши биласиз, биринчи учрашувда инглизлар 5:2 ҳисобидаги ғалабини қўлга киритишган. Бугун уларни икки гол фарқи билан бўладиган мағлубиятгача бўлган барча ҳисоб қониқтиради. Лекин, Клопп шогирдлари бу сафар ҳам зафар қучишни мақсад қилишган.

Кеча бўлиб ўтган матбуот-анжуманида "Рома" бош мураббийи "Барса" билан бўлган мўъжизага умид қилаётганини яширмади. Қандай натижа бўлишини кечроқ билиб оламиз.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.

 

Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал
"Рома" — "Ливерпуль"
Стадион: Олимпико (Рим, Италия), сиғими: 72698
Бош ҳакам: Дамир Скомина (Копер, Словения)
Ёрдамчи: Юре Прапротник (Словения)
Ёрдамчи: Роберт Вукан (Словения)
Захира ҳаками: Томаж Кланчник (Словения)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz