Қайднома

Қидирув

Мактаб ўқувчилари учун «Бунёдкор» стадионига экскурсия уюштирилди

Мактаб ўқувчилари учун «Бунёдкор» стадионига экскурсия уюштирилди

  02.05.2018 16:59
  0
  481
Мактаб ўқувчилари учун «Бунёдкор» стадионига экскурсия уюштирилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўтганидан кейин стадионда “Очиқ эшкилар” тадбирлари ўтказилмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра стадион стадион эшиклари доим очиқ бўлади.

Юртимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун стадионга исталган вақтда келиб, ўзбек футболи тарихи ва ютуқлари билар танишиш учун имкониятлар яратилади. 

Бугун Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 138-сонли ўрта мактабнинг ўқувчилари учун “Бунёдкор” стадионига саёҳат уюштирилди. 

Саёҳат давомида стадион маъмурлари ёш футбол мухлисларига стадионнинг диққатга сазовор жойларини, жумладан, “Бунёдкор” клуби музейини кўрсатишди, ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар беришди. 

Саёҳат сўнггида ЎФА ходимлари томонидан болажонларга Футбол Ассоциациянинг эсдалик совғалари улашилди. 

Бу каби саёҳатлар келгусида яна давом этади. Республикамизнинг барча ҳудудларидаги футбол мухлислари, ишқибозлар, талабалар, мактаб ўқувчилари, жажжи болакайлар учун стадион бўйлаб экскурсиялар ташкил қилинади. 

Шунингдек, юртимизга ташриф буюрадиган чет эллик сайёҳларни “Бунёдкор” стадионига олиб келиш ва уларни ўзбек футболи билан яқиндан таништириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб борилади.

 


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz