Қайднома

Қидирув

Ёш ҳакамларни саралаш бўйича семинар-танловлар ўтказилмоқда

Ёш ҳакамларни саралаш бўйича семинар-танловлар ўтказилмоқда

  02.05.2018 18:26
  0
  466
Ёш ҳакамларни саралаш бўйича семинар-танловлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистонда футбол ҳакамлари малакасини янада ошириш ва ёш ҳакамларни танлаб олиб, уларни тажрибали ҳакамлар  савиясига олиб чиқиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш Республика мактаби фаолияти тугатилиб, бу ваколатлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошига ўтказилди. Ушбу йўналиш бўйича ҳакамларни танлаб олиш ва тайёрлаш мезонлари ишлаб чиқилди. Ана шу мезонлар асосида ёш ҳакамларни танлаб олиш ишлари Республикамиз вилоятларини  4та ҳудудга бўлган ҳолда олиб бориляпти.

1-ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро

2-ҳудуд: Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд

3-ҳудуд: Наманган, Фарғона, Андижон

4-ҳудуд: Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах

Шунга асосан апрель ойида Наманган вилоятида ёш ҳакамларни танлаб олиш бўйича дастлабки семинар-танлов ўтказилди. 24 апрель куни Бухоро шаҳрида Бухоро ва навоийлик ёш ҳакамлар учун,  1 май куни эса Тошкент шаҳрида семинар бўлиб ўтди.

Кейинги семинар 3 май куни Хоразмда Қорақалпоғистон Республикаси ва хоразмлик ҳакамлар учун ўтказилади.

Шунингдек, 3 май куни водийлик ҳакамлар учун Фарғонада семинарнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Ушбу ҳудудлардан саралаб олинган ёш ҳакамлар шу йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўтказиладиган семинар-танловда қатнашиб, келажакда ҳакамлик фаолияти билан профессионал тарзда шуғулланиш имкониятини қўлга киритишлари мумкин.

 

Ҳакамлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган 18-32 ёшдаги эркаклар ва 20-25 ёшдаги аёллар маҳаллий футбол федерацияларига мурожаат қилишлари ва семинар-танловларда иштирок этишлари мумкин.


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz