Қайднома

Қидирув

“Навбаҳор”га кўнгилли равишда ёрдам

“Навбаҳор”га кўнгилли равишда ёрдам

  02.05.2018 17:45
  0
  530
“Навбаҳор”га кўнгилли равишда ёрдам

Мамлакатимизда барча соҳалар, шу жумладан, миллионлар ўйини ҳисобланмиш футболда ҳам кенг ислоҳотлар  амалга оширилмоқда. Шундай ўзгаришлар мисолида  мухлисларни стадионларга кўпроқ жалб этиш, уларнинг севимли жамоалари иштирокидаги учрашувларини худди байрамдек ўтказишлари учун мухлисларга ўйингоҳларда қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини келтириш жоиз. Жумладан, “Навбаҳор” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда ҳам мухлислар учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Мухлислар учун мазкур стадиондаги ҳар бир ўйин олдидан вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида концертлар уюштирилиб, “Навбаҳор” клуби логотипи туширилган кепка, футболка, шарф, кўйлак, соябон, турли хил клуб атрибутикалари, шунингдек, ўйингоҳ ичкарисида музқаймоқ, салқин ичимликлар, бутерброд, фаст-фуд маҳсулотлари сотилмоқда.

Ушбу маҳсулотларни сотишда “Мехмаш” МЧЖ ходимлари жамоатчилик асосида, кўнгилли равишда “Навбаҳор” ПФКга ёрдам беришмоқда, яъни улар хизматлари учун ҳеч қандай ҳақ олишмайди. Кепка, футболка, шарф, кўйлак, соябон, турли хил клуб атрибутикалари,  музқаймоқ, салқин ичимликлар, бутерброд, фаст-фуд маҳсулотлари сотувидан тушган фойда маблағи "Навбаҳор” жамоасини қўллаб-қувватлаш, клубни янада ривожлантириш  мақсадида клуб ихтиёрида қолади. Севимли жамоамиз “Навбаҳор”ни ҳамиша қўллаб-қувватлаб, унга мададкор бўлайлик!


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz