Қайднома

Қидирув

Ла лига бўлим бошлиқлари Ўзбекистонга ташриф буюришади

Ла лига бўлим бошлиқлари Ўзбекистонга ташриф буюришади

  02.05.2018 21:29
  0
  745
Ла лига бўлим бошлиқлари Ўзбекистонга ташриф буюришади

Шу йилнинг 5 апрель куни ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Мадридда Ла Лига қароргоҳида бўлиб, ташкилот бош директори Хавьер Гомес билан учрашгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Учрашув давомида Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилган ва икки томонлама ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланганди. 

Ана шу  меморандумга асосан, жорий йилнинг 25-26 май кунлари Ла Лига мутахасислари Ўзбекистонга ташриф буюришади. Жумладан, Ла Лиганинг “Осиё давлатлари билан алоқалар” бўлими бошлиғи Хаис Рахмани ва ўз вақтида Испаниянинг “Эльче” клубида дарвозабон сифатида тўп сурган, ҳозирда Ла Лиганинг “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охедалар Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари ва миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар ходимлари учун 2 кунлик семинар ўтказишади.

Семинарда миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилишда аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар, маркетинг масалалари, ҳомийлар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш каби мавзуларда фикр алмашилинади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz