Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Рома» яна ирода намойиш қилди, аммо финалга бироз камлик қилди

ЕЧЛ: «Рома» яна ирода намойиш қилди, аммо финалга бироз камлик қилди

  03.05.2018 02:03
  0
  578
ЕЧЛ: «Рома» яна ирода намойиш қилди, аммо финалга бироз камлик қилди

УЕФА чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Рома» - «Ливерпуль» қарама-қаршилигининг жавоб баҳси ўз поёнига етди.

Учрашув мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Кутилганидек мезбонлар учрашувни ҳужумкор тарзда бошлашди, аммо ўз дарвозаларидан тезкор гол ўтказиб юборишди. Садио Мане 9-дақиқада илк қарши ҳужумнинг ўзидаёқ рақибни жазолади.

Аммо орадан кўп ўтмай, аниқроғи, 15-дақиқада Милнер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва мувозанат тиклади.

10-дақиқадан сўнг Жоржинио Вейналдум ҳисобни яна «Ливерпуль» фойдасига ўзгартирди, 1:2.

Шундай бўлсада, «Рома» асло таслим бўлганича йўқ ва охиригача кураш олиб борди.

52-дақиқада Жеко мувозанатни тиклаган бўлса, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Наингголан дубль муаллифига айланди. Агар яна биргина гол уришганида учрашув яна давом этиши мумкин эди, бироқ бунга вақт етишмади.

ЕЧЛ. 1/2 ФИНАЛ.

РОМА  – ЛИВЕРПУЛЬ 4:2 (1:2)

"Olimpico" стадиони. 61889 томошабин.

Голлар: 0:1 – 9 Мане, 1:1 – 15, автогол Милнер, 1:2 – 25 Вейналдум, 2:2 – 52 Джеко, 3:2 – 86 Наингголан, 4:2 – 90, пенальти Наингголан.

Рома: Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Пеллегрини (Ундер, 53), Флоренци, Наингголан, де Росси (Гоналон, 9), Эль-Шаарави (Антонуччи, 75), Шик, Жеко.

Ливерпуль: Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 90), ван Дейк, Фирмино (Соланке, 87), Вейналдум, Салах, Милнер, Мане (Клаван, 83), Хендерсон.

Огоҳлантиришлар: Ловрен (44), Флоренци (77), Манолас (84), Робертсон (84), Соланке (90).

Биринчи учрашув: 2:5


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz