Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Бунёдкор» - «Насаф». Превью

Pepsi Суперлига: «Бунёдкор» - «Насаф». Превью

  03.05.2018 08:38
  0
  481
Pepsi Суперлига: «Бунёдкор» - «Насаф». Превью

“Насаф” навбатдаги 10-тур учрашувини Тошкент шаҳрида “Бунёдкор”  жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 4 май жума куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлига, 10-тур

“БУНЁДКОР” – “НАСАФ”

04.05.2018. “Бунёдкор” арена, соат 18:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент).

Назоратчи – Марат Исмоилов (Тошкент).

Комиссар – Маъмур Саидқосимов.

 

Ўзаро учрашувларга оид

Шу пайтгача чемпионатда бу икки жамоа 22 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 11 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари 3 ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 30:12 “қалдирғочлар” фойдасига.

Ўтган йилги мавсумда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда “Бунёдкор” ғалаба қозонган.  

Тошкентдаги ўзаро учрашувларга оид

Бу жамоалар Тошкентда 11 бор куч синашишган. Шундан 1тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” эса Тошкентда 8 марта ғалаба қозонган. Қолган 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Тошкентда 2014 йили мағлуб этган.

 

Тошкентда бўлган сўнгги беш учрашув натижаси

 

04.07.2017. “БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 3:2

15.10.2016. “БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 1:0

07.06.2015. “БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 0:0

25.09.2014. “БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 1:2

08.03.2013.  “БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 3:0

 

Айни пайтда “Насаф” жамоамиз 14 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 16 очко бор ва турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.
 

“Бунёдкор” – “Насаф” ёшлари ўртасидаги учрашув бугун, 3 май куни “Бунёдкор” академиясининг 1-майдонида бўлиб ўтади ва соат 16:00да бошланади.

 

Барча футбол ишқибозларини ана учрашвларга таклиф этиб қоламиз.      


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz