Қайднома

Қидирув

Мухлислар де Хеа «МЮ»нинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топишди

Мухлислар де Хеа «МЮ»нинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топишди

  03.05.2018 14:37
  0
  263
Мухлислар де Хеа «МЮ»нинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топишди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби дарвозабони Давид де Хеа мухлислар талқинига кўра жамоанинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Испаниялик посбон ушбу совринни тўртинчи бор қўлга киритди ва бу борада манкунианликлар сафида рекордчига айланди.

Сўров натижасига кўра, де Хеа 107 мингта овоз (67%) билан, ярим ҳимоячи Жесси Лингард (10%) ва ҳужумчи Ромелу Лукакуни (8%) ортда қолдирган.

Бундан ташқари, Давид «МЮ» футболчилари орасида ўтказилган сўровномада ҳам мавсум ўйинчиси деб топилган.

27 ёшли кипер АПЛ ушбу мавсумининг ҳозирча барча ўйинида (35) майдонга тушган ягона футболчи бўлиб, шуларнинг 17тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz