Қайднома

Қидирув

Заиф эшитувчилар ўртасидаги 4-Осиё чемпионати. Ўзбекистон — Жанубий Корея 0:5

Заиф эшитувчилар ўртасидаги 4-Осиё чемпионати. Ўзбекистон — Жанубий Корея 0:5

  03.05.2018 16:58
  0
  403
Заиф эшитувчилар ўртасидаги 4-Осиё чемпионати. Ўзбекистон — Жанубий Корея 0:5

Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш Жанубий Кореяга йўл олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жанубий Кореянинг Чангвун 4-Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Муроджон Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг “А” гуруҳида Жанубий Корея, Малайзия, Япония терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. «В» гуруҳида эса Эрон, Тайланд, Саудия Арабистони, Кувайт ва Уммон термалари кураш олиб бормоқда.

Вакилларимиз дастлабки иккита ўйинда мағлуб бўлишганди. Японияга қарши 0:2, Малайзияга қарши эса 2:4 ҳисоблари қайд этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

2 май куни вакилларимиз гуруҳдаги сўнгги учрашувда мусобақа мезбонлари Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боришди. Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея футболчиларига 0:5 ютқазиб, мағлубиятлар сонини 3 тага етказиб олишди.

Мусобақа форматига кўра иккита гуруҳдаги 9та жамоа ичида дастлабки 5та ўринни эгаллаган жамоалар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.

Энди вакилларимиз эртага 4 май куни «В» гуруҳидаги Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 06:00да бошланади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz