Қайднома

Қидирув

Ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари қурилади

Ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари қурилади

  03.05.2018 21:33
  0
  437
Ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари қурилади

Бугун Республика “Маҳалла” кенгашида “Давлат-хусусий шериклик асосида футбол майдонларини қурилишини назарда тутувчи “ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастурини амалга ошириш механизми мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлашдан иборат.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳридаги 56та маҳалла фуқаролари йиғини раислари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Президент қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ёшлар орасида футболни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда “ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастурининг аҳамияти юқори эканини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, ушбу лойиҳа бўйича маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини бошлаш учун зарур воситалар бўйича фикр алмашилди.
Фақатгина футбол майдони билан чекланиб қолмай, бошқа спорт турлари – баскетбол, воллейбол каби спорт турлари учун ҳам майдончалар, тренежерлар, она-бола майдончалари барпо этиш кераклиги, шунингдек, майдонларда мухлислар учун ўриндиқлар, кийим алмаштириш хоналари ва ювиниш хоналари мавжуд бўлишига алоҳида аҳамият қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.
 Ушбу дастур ижроси бўйича кейинги йиғилиш 11 май куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтади.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz