Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер: «Ҳужумларни якунлашда бизга нимадир етишмади»

Арсен Венгер: «Ҳужумларни якунлашда бизга нимадир етишмади»

  04.05.2018 14:14
  0
  300
Арсен Венгер: «Ҳужумларни якунлашда бизга нимадир етишмади»

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер Европа лигаси ярим финали доирасидаги «Атлетико»га қарши кечган жавоб ўйини ҳақида гапириб ўтди.

«Ўйин жуда ҳам тезкор бўлди, бор кучимизни сарфладик. «Атлетико»ни табриклаб қоламан ва ўйлайманки, айнан улар Европа лигасида зафар қучади.

Ҳужумларни якунлашда бизга нимадир етишмади. Агар икки ўйинда яратилган вазиятларни ҳисоблаб кўрсангиз, хафа бўлишга арзийди. Барчасини биринчи ўйинда ҳал этиш керак эди.

Ва бугун биринчи бўлимда ҳам бир қатор вазиятларни қўлдан бой бердик. «Атлетико» яхши ҳимояланади. Годин уларни 5-6 та кроссдан кейин голлардан сақлаб қолди.

Мен жуда ҳам афсусдаман,норозиман. 180 дақиқа шундай ўйин намойиш қилгандан кейин мусобақани тарк этиш қийин. Энди клуб кейинги мавсумда нима қилиши кераклигини ўйлаш учун вақт етарли.

Футбол баъзида сен билан шафқатсиз, баъзида эса хурсанд қилади. Лекин бугун биз азобландик», - дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz