Қайднома

Қидирув

Диего Симеоне: «Мухлисларимиз бизни бир лаҳза ёлғиз қўйишмади»

Диего Симеоне: «Мухлисларимиз бизни бир лаҳза ёлғиз қўйишмади»

  04.05.2018 14:37
  0
  306
Диего Симеоне: «Мухлисларимиз бизни бир лаҳза ёлғиз қўйишмади»

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Европа лигаси ярим финали доирасидаги «Арсенал»га қарши жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бир йўналиш бўйича ҳаракат қилмоқдамиз ва ҳаммаси яхши кечмоқда. Шу тариқа давом этиб примерода иккинчи бўлиш истагидамиз.

Финалга йўл олганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Жамоа ўтган ҳафта ўзини яхши кўрсатган эди, Облак ҳам ажойиб ўйин ўтказди. Ўзи шундай ҳам бўлади, чунки буюк футболчилар ўзини муҳим ўйинларда кўрсатишади.

«Арсенал»нинг ҳужумларини тўхтатмоқчи эдик, ўйлайманки бу иш билан яхши уддаладик. Люка Эрнандес Озил билан бирга ўйнади ва унга имконият бермади, Томас Патри эса ҳимояга чуқурроқ киришиб, Уэлбекка босим ўтказди.

Витоло жамоага келиб қўшилганидан буён яхши ўйнамоқда. Ҳамма уни яхши кутиб олди. Гризманн ва Облак жамоага кўникиб кетиши учун ойлаб вақт кетган эди.

Бундай ўйинларда тарих ёзилади, стадионлар эса қалъа бўлиши лозим. Бугун мухлислар биз билан бирга эди, ҳар бир қадамда биз билан ҳаракат қилишди» - дейди Симеоне.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz