Қайднома

Қидирув

Бугун футбол: «Бунёдкор» - «Насаф»

Бугун футбол: «Бунёдкор» - «Насаф»

  04.05.2018 12:21
  0
  579
Бугун футбол: «Бунёдкор» - «Насаф»

Бугун муҳташам «Бунёдкор» стадионида мамлакатимизнинг икки етакчи клуби «Насаф» ҳамда «Бунёдкор» жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 10-ТУР

«БУНЁДКОР» – «НАСАФ»

04.05.2018. «Бунёдкор» арена, соат 18:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент).

Назоратчи – Марат Исмоилов (Тошкент).

Комиссар – Маъмур Саидқосимов.

Бу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, бу икки жамоа миллий чемпионатимизда шу пайтгача 22 марта куч синашган. Ўтказилган ўйинларнинг 11 тасида «Бунёдкор»нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. «Насаф» футболчилари 3 ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 30:12 «қалдирғочлар» фойдасига.

Тошкентда бўлиб ўтган ўзаро 11 учрашувнинг фақат 1тасида «аждарлар» ғалабага эришишган. «Бунёдкор» эса Тошкентда 8 марта ғалаба қозонган. Қолган 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган.

«Насаф» сўнгги бор «Бунёдкор»ни Тошкентда 2014 йили мағлуб этган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар қандай учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлган. Бугун ҳам стадионга ташриф буюрган футбол ишқибозлари ана шундай учрашувга гувоҳ бўлишлари мумкин.

«Бунёдкор» жамоаси бу йилги чемпионатнинг ўз майдонида ўтказган 3 учрашувда ғалаба қозонган. «Насаф» шу пайтгача сафардаги учрашувларининг фақат биттасида ғалабага эришган. Жамоа сафардаги учрашувларни мағлубиятсиз давом эттирмоқда.

«Бунёдкор» сўнгги бор 6-турдаги ўз майдонида бўлган «Металлург»га қарши учрашувда ғалабага эришган. Кейинги учта турда кетма-кет мағлубиятга учради.

«Аждарлар» бугун жорий чемпионатдаги 6-сафар учрашувини ўтказади. «Бунёдкор» эса, 6-уй учрашувида майдонга тушади.

Қуйида футбол ишқибозлари учун қўшимча қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Учрашувнинг танаффус вақтида, мухлислар учун ўзбек эстрадаси юлдузлари ижросидаги концерт дастури тақдим этилади. Бу гал гўзал ва латофатли Райхон Ғаниева сизларнинг хизматингизда бўлади.

Бундан ташқари стадионга келган томошабинлардан икки нафари уйларига иПҳоне8 смартфони билан қайтишга муваффақ бўладилар. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан таъсис этилган совғалар сифатида мухлислар учун лотереяда айнан шу 2та iphone 8 смартфони ўйналади.

Шундай экан имкониятни қўлдан бой берманг, стадионга келинг.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz