Қайднома

Қидирув

Муҳаммад Салоҳ: «ЕЧЛ финалига чиқиш – жамоавий ўйин махсули»

Муҳаммад Салоҳ: «ЕЧЛ финалига чиқиш – жамоавий ўйин махсули»

  04.05.2018 17:54
  0
  387
Муҳаммад Салоҳ: «ЕЧЛ финалига чиқиш – жамоавий ўйин махсули»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛ финалидан ўрин олган «Реал»га қарши баҳс борасида фикр билдирар экан, финалга қадар етиб келишда жамоавий ўйин муҳимлигини айтиб ўтди.

«Бу Муҳаммад Салоҳ ва Криштиану Роналду ўртасидаги финал бўлмайди. Мен яхши ўйинчиларга эга бўлган кучли клубда тўп сураман, шундай экан ЕЧЛ финалига чиқиш – жамоавий ўйин махсули.

Мен бу ишни якка ўзим қила олмасдим. Гол урар эканмиз, бу ўз ишимизни яхши бажарганлигимизни англатади. Гол ўтказиб юборадиган бўлсак, ҳали қилинажак ишлар борлигидан далолат» – дейди Салоҳ.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» ва «Реал» жамоалари 26 май куни Киев шаҳрида ЕЧЛ финалида ўзаро тўқнаш келадилар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz