Қайднома

Қидирув

Акмал Шораҳмедов: «Пахтакор» доим ғалаба учун курашиши лозим»

Акмал Шораҳмедов: «Пахтакор» доим ғалаба учун курашиши лозим»

  05.05.2018 10:20
  0
  387
Акмал Шораҳмедов: «Пахтакор» доим ғалаба учун курашиши лозим»

“Пахтакор” ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов “Қўқон-1912” билан беллашув арафасида учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- “Қўқон-1912” яхши жамоа ва улар сафида юқори савияли футболчилар бор. Охирги ўйинларда бу жамоа ўзини кўрсатди. Ҳар бир рақибга жиддий қаршилик кўрсата оладиган салоҳиятга эга. Бўлажак ўйиннинг қизиқарли ўтишини кутяпмиз.

Тайёргарликни юқори даражада олиб боряпмиз. Машғулотларда барча фаол ишлашга интилмоқда. Ҳар доим бунга ҳаракат қилишимиз лозим. Кескин кечадиган учрашувларга тайёр ҳолатда бўлишимиз керак.

“Пахтакор”дан ҳамиша юқори натижалар кутишади. Ҳамиша ютуқлар талаб этишади ва буни тўғри тушунамиз. Жамоа тобора яхшироқ ҳолатга кириб бормоқда. Лекин биринчи навбатда натижаларимиз ижобий бўлиши шарт. Қолган жамоаларни яхши ўйин намойиш этиб, очко йўқотгани учун олқишлашлари мумкин, лекин “Пахтакор” шундай жамоаки, бизда муваффақият ҳам бўлиши даркор. Айнан шу йўлда бор кучимизни берамиз.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz