Қайднома

Қидирув

Андрей Фёдоров: «Маҳорат ўз сўзини айтди»

Андрей Фёдоров: «Маҳорат ўз сўзини айтди»

  05.05.2018 11:17
  0
  332
Андрей Фёдоров: «Маҳорат ўз сўзини айтди»

“Нефтчи” – “Локомотив” (1:4) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “темирйўлчилар” жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Андрей Фёдоров ўйиннинг энг яхши футболчиси Сардор Рашидов ҳамрохлигида иштирок этди:

- Учрашувни у қадар фаол тарзда бошлай олмадик. Лекин вақт ўтгани сайин ташаббус биз тарафга ўтиб борди.

Якунда тажриба ҳамда маҳорат ҳам ўз сўзини айтди ва биз йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Мен мураббий бўлгач, йигитлар билан келишиб олгандим: Рақиб ким бўлишини фарқи йўқ.

Ҳар бир ўйинга жиддий ва пухта тайёргарлик олиб борамиз. Шунинг учун ҳам бугунги беллашувга астойдил ҳозирлик олиб боргандик. Бу ўз самарасини кўрсатди. 

Мен “Локомотив”да у қадар катта ўзгаришлар қилмадим. Бор масаллиқдан фойдаланиб, таом тайёрлашга уриняпман. Ҳозирча 4тагина ўйиндан хулоса чиқаришга эрта. Биздан мавсум сўнггига қадар яхши ўйин намойиш этиб, мухлислар, раҳбарият ишончини оқлаш талаб этилади, - деди тажрибали мутахассис.

- Ўйин осон ўтмади. “Нефтчи” жамоаси ҳам анча яхши ўйнади. Биз эса ўз ўйинимиз намойиш этишга уриндик. Биринчи бўлимда асосан рақибни ўргандик ва кейинроқ катта куч билан олдинга бориб, ғалабани ўз томонимизга оғдирдик, - деди Сардор Рашидов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz