Қайднома

Қидирув

Абдумалик Ҳакимов: «Ҳозир бизга осон эмас»

Абдумалик Ҳакимов: «Ҳозир бизга осон эмас»

  05.05.2018 12:13
  0
  354
Абдумалик Ҳакимов: «Ҳозир бизга осон эмас»

«Нефтчи» хамда «Локомотив» (1:4) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар катта мураббийи Абдумалик Ҳакимов ва Абдул Азиз Юсуповлар иштирок этишди.

- Ўйинни ҳамма кўрди. Менимча, ортиқча изоҳ керак эмас. Авазбек Ўлмасалиев, Шукур Пўлатов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Ҳусниддин Ғофуров сингари етакчи ўйинчиларнинг йўқлиги ўз таъсирини ўтказди.

Майдонга тушганлари ҳам жароҳати билан ўйнамоқда. Ҳозир қийин вазиятдамиз. Буни ҳамма тушуниб турибди. Бизга осон эмас. Ҳужум чизиғида катта муаммоларимиз бор. Савияга ҳам кўп нарса боғлиқ. Барибир олға интилишда давом этамиз.

Абдул Азиз Юсупов: Мураббийлар жамоани ўйинга яхши тайёрлашганди. Биринчи бўлимни яхши бошладик.

Жамоа ёмон ўйин кўрсатмаётганди. Лекин биринчи гол йигитларнинг кайфиятига ва ўйинига ўз таъсирини ўтказди.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz