Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Насаф»да куч ва иштиёқ етишмаяпти»

Рўзиқул Бердиев: «Насаф»да куч ва иштиёқ етишмаяпти»

  05.05.2018 13:33
  0
  346
Рўзиқул Бердиев: «Насаф»да куч ва иштиёқ етишмаяпти»

“Бунёдкор” – “Насаф” учрашуви якунлангач, ўйин якунларига бағишланган анъанавий матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: - Аввало ассалому алайкум. Ўйин қизиқарли ўтди. Менимча иккала жамоа ҳам мазмунли ўйин намойиш этишди.

Рақибимизни ўрганганимизда бугунги учрашувда ҳаракат қилган Собирхўжаев, Ғиёсовлар жамоанинг охирги ўйинларида “Бунёдкор” жамоасининг фаол ўйинчилари бўлишмоқда. Бугун айнан шу ўйинчиларнинг аққли ҳаракати ва маҳорати рақибимиз учун фойдали бўлди.

Биз ҳам ҳаракат қилдик, ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиққан ҳолда. Нега ҳозирги ҳолатимиз деб айтаяпман? Жамоамизда куч ва иштиёқ етишмаяпти.

Футболчиларимиз майдонда енгил, яъни эркин ҳаракат қила олишмаяпти. Толиқишдан қутула олмаяпмиз. Ҳужумларимизни гол билан якунлашда анча оқсаяпмиз.

Албатта “Бунёдкор” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман, улар яратган вазиятларни голга айлантиришиб, ғалаба қозонишди.

Биз бугун вазиятни унглаш учун, иккинчи бўлимда икки нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилдик. Бу кутган натижани бермади, аксинча дарвозамиздан иккинчи голни ўтказиб юбордик. Тўғри, охирги дақиқада гол уришга эришдик.

Аммо бу бизга камлик қилди. Бизда вазиятни қўлга олиб, ҳужумларимизни голга айлантира оладиган ўйинчи етишмаяпти.

Майдонга тушгандан кейин яхши натижа учун ҳаракат қилиш керак. Айрим ўйинчиларимизнинг фойдали жиҳати камайиб кетмоқда, бу ҳам толиқиш туфайли.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz