Қайднома

Қидирув

«А» серия: «Ювентус» иродали ғалабага эришди ва бугун чемпионга айланиши мумкин

«А» серия: «Ювентус» иродали ғалабага эришди ва бугун чемпионга айланиши мумкин

  06.05.2018 02:03
  0
  330
«А» серия: «Ювентус» иродали ғалабага эришди ва бугун чемпионга айланиши мумкин

Италия «А» серияси 36-тури доирасидаги «Ювентус» - «Болонья» учрашуви ўз поёнига етди. Қизиқарли тарзда кечган баҳсда мезбонлар иродали ғалабага эришишди.

Баҳснинг 30-дақиқасида меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди ва нуқтага яқинлашган Симоне Верди зарбада адашмади. Биринчи бўлим меҳмонларнинг кичик ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ўйинга жиддий ёндашган туринликлар жавоб голини кўп куттиришмади. Аниқроғи, 51-дақиқада ҳисоб тенглашди. Бу вазиятда гол рақиб футболчиси Себастьян де Мео номига, автогол сифатида ёзилди.

63-дақиқада Сами Хедира жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан олти дақиқа ўтар-ўтмас Пауло Дибала «Юве»нинг учинчи голини киритиб, учрашув тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, «кекса синьора»нинг очколари сони 91тага етди. Уларни изма-из таъқиб қилиб, чемпионликка даъвогарлик қилаётган «Наполи» ҳисобида эса 84 очко мавжуд. Шу тариқа чемпионат якунланишига 2 тур қолганида «Ювентус» очколар фарқини еттитага етказди. Бордию, агар эртага неаполликлар «Юве»нинг ҳамшаҳари - «Торино» енга олмасалар Массимилиано Аллегри шогирдлари «А» сериянинг жорий мавсумдаги чемпионига айланишади.

ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 36-ТУР

«ЮВЕНТУС» – «БОЛОНЬЯ» - 3:1 (0:1)

5 май, «Альянц Стэдиум»

Голлар: Де Мео (51-автогол), Хедира (63), Дибала (69) - Верди (30-пенальти).

Ювентус: Буффон, Алекс Сандро (Бернардески, 84), Бардзальи, Ругани, Маркизио, Куадрадо (Лихтштайнер, 72), Хедира, Асамоа, Матюиди (Дуглас Коста, 46), Дибала, Игуаин.

Болонья: Миранте, Де Мео, Крафт (Торосидис, 60), Романьоли, Кейта, Надь, Крисетиг, Верди (Дестро, 73), Поли, Мбайе, Авенатти (Паласио, 66).

Огоҳлантиришлар: Куадрадо (14), Ругани (26) - Поли (18), Крисетиг (61), Паласио (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz