Қайднома

Қидирув

Андрей Шипилов: Сафардан очко олишни режалаштиргандик

Андрей Шипилов: Сафардан очко олишни режалаштиргандик

  06.05.2018 09:52
  0
  282
Андрей Шипилов: Сафардан очко олишни режалаштиргандик

“Қизилқум” – “Металлург” (1:2) учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Андрей ШИПИЛОВ иштирок этди. 

-Учрашувга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Ҳозир “Қизилқум”айни пайтда яхши спорт формасида. Қолаверса, ғалаба ҳар иккала жамоанинг имкониятини ошириб юборарди. Жамоанинг асосий кучи легионерлардан ташкил топган. Йованович, Григалашвили ва Геворкян ўйинни ташкил этишда асосий куч ҳисобланарди. Кутилгандек Григалашвили ўз имкониятидан фойдаланди. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан кейин ҳисобни сақлашимиз муҳим эди. Мезбонлар босимни оширишди ва биз жуда қийналдик. Битта тўп ўтказиб юборсакда, ғалабани сақлаб қола олдик. Яширмайман: бу ўйинда очко ишлаш асосиий мақсадимиз эди. Ғалаба қозониш ёқимли, албатта. Бу йил чемпионат жуда қизиқарли кечмоқда. “Қизилқум” Жиззахда “Сўғдиёна”ни таслим этди. Жиззахликлар сафарда “Насаф”дан устун келишди. Мавсум охирига қадар бундай шиддатли ўйинларга гувоҳ бўлаверамиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz