Қайднома

Қидирув

Ҳамиджон Актамов: Мағлубиятга лойиқ эмасдик

Ҳамиджон Актамов: Мағлубиятга лойиқ эмасдик

  06.05.2018 10:04
  0
  250
Ҳамиджон Актамов: Мағлубиятга лойиқ эмасдик

“Қизилқум” – “Металлург” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон АКТАМОВ иштирок этди. 

-Ўйин ҳисобга мос бўлди, деб ҳисобламайман. Меҳмонлар яратилган вазиятлардан ўта самарали фойдаланишди.  Биринчи голда марказий ҳимоячиларимизнинг хатосидан бекободликлар ҳужумчиси самарали фойдаланди. Иккинчи бўлимда энди вазиятни ўнглашга ҳаракат қилиб турган вақтимизда яна қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни қисқартиришга эришдик. Шундан кейин ҳам ташаббусни тўлиқ қўлга олиб, гол уриш учун ҳаракат қилдик. Аммо шу охирги зарбани йўллашга, бекободлик ҳимоячилар имкон беришмади. 

-Иккинчи бўлим ўрталарида Йовановичнинг зарбасидан кейин тўп “Металлург” ҳимоячисининг қўлига тегди. Ўша вазиятни такроран кўриб, бунга аниқ ишонч ҳосил қилдик. Аммо пеналти белгиланмади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

-Ўша вазиятда нима бўлганини ҳамма кўрди. Улар ҳақида гапирган билан натижа ўзгариб қолмайди. Вазиятга назоратчи муносиб  баҳони беришади, деб ўйлайман. Биринчи бўлимда тўп неччи дақиқа майдонда бўлди? Иккинчи бўлимдачи? Лекин ўйин охирида бор йўғи уч дақиқа қўшиб берилди...


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz