Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» «Қўқон-1912» қарши учрашувга мухлисларни чорлайди!

«Пахтакор» «Қўқон-1912» қарши учрашувга мухлисларни чорлайди!

  06.05.2018 11:36
  0
  275
 «Пахтакор»  «Қўқон-1912» қарши учрашувга мухлисларни чорлайди!

6 май куни "Пахтакор" Суперлиганинг 10-турида Тошкентда "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 6 май, якшанба куни соат 18:00да бошланади.

Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар учун "Пахтакор" футбол клуби ажойиб совғалар тайёрлаган. Мухлисларга ўн мингта сариқ рангли футболкалар тайёрлаб қўйилган ва стадионга келувчиларга совға тариқасида тақдим этилади.

Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган. Шунингдек, танаффус пайтида ҳам бадиий дастур давом эттирилади ва ижтимоий акцияда иштирок этиб, турли қимматбаҳо совғаларга эга чиқиш имкониятига эга бўласиз.

Суперлиганинг 10-тури ўзига хос кичик юбилей тур ҳисобланади. Мана шу турда стадионларда ҳақиқий футбол байрами ташкил қилиш, мухлисларга янада кўпроқ қулайликлар яратилади.

Жумладан, 10-турда ўйинлар бўлиб ўтадиган 6та стадионнинг ҳар бирида ўйинни томоша қилиш учун келган мухлисларга Суперлига титул ҳомийси “PEPSI” компанияси томонидан бепул салқин ичимликлар тарқатилади.

 

Шунингдек, стадионларга оилавий ташриф буюрадиган мухлислар ва жажжи болакайлар учун бир қатор қизиқарли аттракционлар, турли совринли ўйинлар ташкил қилинади.

Суперлигада 10-турдан ўрин олган ўйинлар якунига етганидан сўнг 6та стадионнинг ҳар бирида ўзига хос лоторея ташкил қилинади. Лотореяда омади келган икки нафардан мухлисга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Iphone 8 смартфони тақдим қилинади.

 

Футбол мухлисларини 6 май  куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz