Қайднома

Қидирув

Вальверде: «Барселона»га чемпионлик йўлакчаси керак эмас

Вальверде: «Барселона»га чемпионлик йўлакчаси керак эмас

  06.05.2018 16:24
  0
  424
Вальверде: «Барселона»га чемпионлик йўлакчаси керак эмас

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания чемпионатининг 36-турида "Реал"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Биз чемпионлик йўлакчаси ҳақида жкда кўп гапиряпмиз, аммо у ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Ҳаммаси жойида, биз унга муҳтож эмасмиз. Атрофда шовқин шу даражада катта, аммо ҳаммаси оддий. Ашаддий рақиблар ўртасида бундан ҳолатлар юзага келиши тайин.

Ла Лига — жамоанинг бутун мавсумдаги кучини аниқлаб берадиган мусобақа. Фақат кучли жамоагина бунда ғолиб бўла олади. Чемпионлар лигасида эса, бошқача мезонлар. Ёмон кунларингиз бўлиши мумкин, ҳаммасини назорат қилишга мажбурсиз. Бу мусобақада ғолиб чиқиш - баъзан воқеалар ривожининг омадли якуни бўлади. Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун давогарлар Ла лигадагидан кўпроқ бўлади.

 

"Реал"нинг чемпионлар лигасига йўл олганини қадрлаймиз, чунки бу жуда қийин. Шунинг учун улар бизнинг Испания чемпионатидаги ғалабамизни қадрлашлари керак, бунга ҳам эришиш қийин. "Сантьяго Бернабеу"да ажойиб муҳит бўлган эди, умид қиламанки, Барселонада ҳам шундай бўлади", - дейди Вальверде.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz