Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Қўқон-1912» сафарда «Пахтакор»дан очко олди

Суперлига: «Қўқон-1912» сафарда «Пахтакор»дан очко олди

  06.05.2018 20:06
  0
  690
Суперлига: «Қўқон-1912» сафарда «Пахтакор»дан очко олди

Учрашув футболчилармиз учун омадли бошланиши мумкин эди. 3-дақиқада Жавоҳир Сидиқов қанотдан ошириб берган тўпдан кейин майдон эгаларини  дарвоза тўсини голдан сақлаб қолди. 16-дақиқада Жавоҳир Сидиқов рақибларидан илдамроқ ҳаракат қилиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

34-дақиқада мезбонлар гол уришганди. Бироқ Безерра офсайдда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади. 37-дақиқада Машариповнинг жаримадан тепган зарбасини Юсупов осинлик билан ўшлаб олди. 42-дақиқада Осиё чемпиони – Ойбек Рустамов майдон марказида рақибидан илдамроқ ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олиб дарвоза томон зарба берди, унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи таймни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 50-дақиқада “Пахтакор” футболчилари ҳисобни тенглаштиришга яқин келишганди. Ҳимоячиларимиз бехато ўйнашди. 55-дақиқада Спремонинг зарбасини Суюнов катта қийинчилик билан бартараф этди.

65-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Бурчакдан ошириб берилган тўпдан сўнг Тиаго Безерра боши билан дарвозамизни аниқ нишонга олди.

83-дақиқада катта саҳнага Ўткир Юсупов чиқди. Дарвозабонимиз мезбонларнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда футболчиларимизда олдинга чиқиб олиш имконияти бўлган эди. Носир Отақўзиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Шу тариқа, Тошкентдан бир дақиқа билан қайтган жамоамизнинг мағлубиятсиз ўйинлари сони еттитага етди.

Суперлига. 10-тур

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 1:1 (0:1)

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), Д.Акмалов (Тошкент).

Голлар: Тиаго Безерра – 65. – Жавоҳир Сидиқов – 16.

“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 8. Дилшод Раҳматуллаев (10. Жамшид Искандеров-84), 9. Жалолиддин Машарипов, 11. Исмоил Гансалвеш (22. Жасур Яхшибоев-79), 18. Баҳром Абдураҳимов (27. Жасур Ибрагимов-62), 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 29. Владимир Козак, 55. Марко Симич, 77. Тиаго Безерра.

Захира: 12. Александр Лобанов, 4. Шерзод Аъзамов, 7. Азим Аҳмедов, 20. Жасур Ҳакимов, 34. Фаррух Сайфиев, 80. Ростин Гриффитс.

“Қўқон-1912: 1. Ўткир Юсупов, 7. Жамшид Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев-81), 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов (5. Ғиёс Комилов-88), 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 95. Милан Спремо (18. Баҳодир Пардаев-90).

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 14. Аваз Маматхўжаев, 29. Игорь Таран, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Назоратчи – А.Хотамов (Тошкент).

Комиссар – Ш.Ражабов.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz