Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Бухоро»ни таслим этди

Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Бухоро»ни таслим этди

  06.05.2018 22:09
  0
  524
Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Бухоро»ни таслим этди

Суперлига 10-тури дорасидаги сўнгги баҳс ўз поёнига етди. Бухорода кечган «Бухоро» - «Навбаҳор» учрашуви наманганликларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув бошини меҳмонлар ҳужумкор тарзда бошлашди ва 10-дақиқага келиб «лочинлар» ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров енгил зарба билан тўпни дарвозабон устидан ошириб қўйган ҳолда ҳисобни очди.

Мазкур голдан сўнг табиийки, мезбонлар ўйин тизгинини секин-аста қўлларига олиб, ҳужумлар сонини оширишди. «Навбаҳор» эса мудофаани кучайритган ҳолда асосий эътиборини қарши ҳужумларга қаратди. Биринчи бўлим шу асонада ўз поёнига етди.

Иккинчи бўлимда «Бухоро» ҳужумлар сонини янада оширди, бироқ ҳар қанча уринишмасин «лочинлар» ҳимояси бугун шунчалик ишонли ҳаракат қилдики, ҳаттоки биттагина жиддий хатолик ҳам бўлмади дейиш мумкин.

Шу тариқа «Навбаҳор» қийин баҳсда ҳисобидаги очколари сонини 3тага ошириб олди.

СУПЕРЛИГА. 10-ТУР

«БУХОРО» – «НАВБАҲОР» - 0:1 (0:1)

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), А.Худойберганов (Тошкент).

Гол: Мирзоҳид Ғофуров (10.

Бухоро: Асилбек Омонов, Арслонмурод Омонов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Баҳодир Насимов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Эргаш Исмоилов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), Азиз Ибрагимов (Шаҳбоз Эркинов, 55), Сергей Русецкий.

Навбаҳор: Акбар Тўраев, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Зоҳир Пиримов, Сардор Сулаймонов (Дарко Станоевич, 58), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz