Қайднома

Қидирув

#merciarsene. АПЛ: «Арсенал» Венгернинг хайрлашув ўйинини шоуга айлантирди

#merciarsene. АПЛ: «Арсенал» Венгернинг хайрлашув ўйинини шоуга айлантирди

  06.05.2018 22:35
  0
  621
#merciarsene. АПЛ: «Арсенал» Венгернинг хайрлашув ўйинини шоуга айлантирди

Англия премьер лигаси 37-туридан ўрин олган «Арсенал» ҳамда «Бёрнли» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Хабарингиз бўлса керак, мазкур баҳс Арсен Венгер учун «Арсенал» майдонидаги сўнгги, хайрлашув ўйини эди. Шунга яраша ҳужумкор ва мухлисбоп ўйин кўрсатган «канонирлар» рақини жавобсиз 5та гол билан сийлашди.

Дастлаб, 14-дақиқада Обамеянг биринчи голни киритди. Биринчи тайм якунланиши арафасида Ляказетт орадаги фарқни иккитага етказди.

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Сеад Колашинац ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Ивоби тўртинчи голга муаллифлик қилди.

75-дақиқага келиб Пьер Эмерик Обамеянг дублини расмийлаштирган ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тарика «Арсенал» футболчилари афсонавий Арсен Венгернинг «Эмирейтс»даги сўнгги учрашувини ҳақиқий спектаклга айлантириб беришди.

#merciarsene

АПЛ. 37-ТУР

АРСЕНАЛ – БЕРНЛИ 5:0 (2:0)

6 май, «Эмирейтс»

Голлар: 1:0 – 14 Обамеянг, 2:0 – 45 Ляказетт, 3:0 – 54 Колашинац, 4:0 – 64 Ивоби, 5:0 – 75 Обамеянг.

Арсенал: Чех, Чемберс (Мертесакер, 77), Колашинац, Бельерин, Мавропанос, Мхитарян, Джака, Уилшер (Рэмзи, 72), Ивоби, Обамеянг, Ляказетт (Уэлбек, 72).

Бернли: Поуп, Лонг, Уорд, Лоутон, Тарковски, Вествуд, Корк, Хендрик, Леннон (Нкуду, 71), Гудмундссон (Уэллс, 89), Барнс (Воукс, 22).

Огоҳлантириш: Тарковски (44).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz