Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: Чемпионатда осон ўйинлар деярли йўқ

Шота Арвеладзе: Чемпионатда осон ўйинлар деярли йўқ

  06.05.2018 22:57
  0
  502
Шота Арвеладзе: Чемпионатда осон ўйинлар деярли йўқ

"Қўқон-1912"га қарши учрашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи беллашув хусусида фикрларини билдирди.

- Қийин ўйин бўлди. Учрашувдан аввал футболчиларга ҳам бу тўғрисида айтгандик. Рақиб кам тўт ўтказмоқда. Улар атиги тўрт гол қўйиб юборишганди. Улар иштирокидаги учрашувларда кўп голлар бўлмаяпти. Жамоа ҳимояда жуда тартибли ўйнайди. Ўйинни ўзимиз истагандек бошламадик. Тўп ўтказгач, ўзимизга келдик ва имкониятларга эга бўлдик. Ҳисобни тенглаштирдик, яна қулай вазиятларга эга бўлгандик.

Чемпионатда учрашувлар қийин ўтмоқда. Ҳар бир беллашувга жиддий тайёрланиш лозим. Биринчи бўлиш осон эмаслигини биламиз. Кўпроқ рақиб майдонида фаол ўйнашга интиляпмиз. Ҳужумларни якунлаш ва сўнгги узатмани амалга оширишда муаммоларга эгамиз.

Андреевни асосий таркибга қайтгани билан табриклайман. Оғир жароҳатдан сўнг узоқ муддатли тикланиш жараёнида фаол ишлади. Бу унинг меҳнатлари самарасидир.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz