Қайднома

Қидирув

Ла лига: «Эль-класико»да кучлар тенг келди

Ла лига: «Эль-класико»да кучлар тенг келди

  07.05.2018 01:48
  0
  537
Ла лига: «Эль-класико»да кучлар тенг келди

Испания чемпионати 36-тури доирасидаги марказий баҳс – «Эль-класико» ўз поёнига етди.

Учрашув кутилганидек қизиқарли ва шиддаткор тарзда бўлди. Баҳс стартини мезбонлар жуда фаол бошлашди. Тўпни назорат қилиб асосий вақтларини рақиб дарвозаси олдида ўтказишди. Бунинг натижасида 10-дақиқага келибоқ ҳисоб очилди. Бу вазиятда каталонияликлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди ва Серхи Робертонинг қанотдан етказиб берган суперузатмасини Луис Суарес тўхтатмай туриб йўллаган кучли зарбаси эвазига дарвозага жойлаб қўйди.

Кейинчалик «Реал» футболчилари ҳам жонланишди ва улар ҳам тезкор қарши ҳужумда рақибни жазолашди. Кросс томонидан узатилган тўпни Бензема боши билан Роналдуга ташлаб берди ва Криштиану деярли очиқ дарвозани муаммосиз ишғол этиб мувозанатни тиклади.

Мазкур голдан сўнг меҳмонлар бироз устунликни қўлга олган ҳолда ўйинни давом эттиришди. Аниқроқ айтганда жамоалар галма-галдан уюштирилган ҳужумлар билан ҳаракатланишди.

Тайм охирлари эса жуда ҳам оловли бўлди ва бир-неча футболчиларга кетма-кет сариқ карточлар кўрсатилди. Манашундай вазиятларнинг бирида Роберто ва Марсело тўқнашган эди ва ҳакам бу вазиятда «Барселона» футболчисига қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.

Иккинчи бўлимни эса камчилик бўлиб қолган «Барса» Коутиньосиз бошлаган бўлса, «Реал» Роналдусиз бошлади. Уларнинг ўрнига бошқа футболчилар майдонга туширилди.

Учрашув эса тенг курашлар остида бошланди дейиш мумкин. Аммо «Барселона» иккинчи бўлимни ҳам тезкор гол билан бошлади. Аниқроғи, 52-дақиқад Луис Суарес қарши ҳужумга қочиб кетиб, тўпни Лионель Мессига етказди аргентиналик юлдуз эса бу вазиятда мадридликларнинг икки ҳимоячисини доғда қолдирган ҳолда кучли ва аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Бу ижобий томондан таъсир қилди шекилли, каталонияликлар голдан кейинги яқин дақиқаларда ўйин назоратини қўлга олишди. Албатта, ўз навбатида вақти-вақти билан мадридликлар ҳам ҳужум ташкил қилиб, хавфли вазиятлар яратишди.

Шундай ҳужумлардан бирида ҳисоб тенглашди. 72-дақиқада Гарет Бэйл Асенсо томонидан етказиб берилган тўпга тўхтатмай туриб зарба берди ва жуда чиройли гол муаллифига айланди.

Мазкур голдан кейин ўйин ўртача темпда давом этди. «Реал» асосий эътиборини ҳужумларга қаратган бўлса, «Барселона» бири киши кам эканлиги ҳисобига мудофаани кучайтириб, қарши ҳужумларда рақибни жазолашга уринишди.

Хуллас, ҳар икки жамоада ҳам етарлича вазиятлар бўлишига қарамай гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади.

2:2 ҳар икки жамоа ўз ҳисобига бир очкодан қўшиб қўйишди.

ЛА-ЛИГА. 36-ТУР

БАРСЕЛОНА – РЕАЛ МАДРИД - 2:2 (1:1)

Барселона. «Камп Ноу» стадиони. 97 939 томошабин

Голлар: Луис Суарес (10), Лионель Месси (52) – Криштиану Роналду (15), Гарет Бэйл (72).

Барселона: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Коутиньо (Нелсон Семеду, 46), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Паулиньо, 58), Месси, Суарес (Пако Алькасер, 90).

Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Начо (Васкес, 68), Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 84), Бэйл, Роналду (Асенсио, 46), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Суарес (44), Месси (45), Ракитич (85) – Начо (12), Варан (31), Рамос (44), Бэйл (76), Марсело (77).

Четлатиш: Серхи Роберто (45).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz