Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлиганинг 10-турида омадли мухлисларга 12та iPhone 8 совға қилинди

Pepsi Суперлиганинг 10-турида омадли мухлисларга 12та iPhone 8 совға қилинди

  07.05.2018 14:59
  0
  470
Pepsi Суперлиганинг 10-турида омадли мухлисларга 12та iPhone 8 совға қилинди

Pepsi Суперлига ўйинларига бўлган қизиқишнинг ортиб бораётгани, мухлисларнинг стадионларга ташрифида ижобий ўзгаришлар юзага келаётганидан келиб чиқиб, ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти 10-тур учрашувлари учун 12 та iPhone 8 смартфонини тайёрлаб қўйган эди.

Тур доирасидан ўрин олган 6та ўйиннинг ҳар бирида 2 донадан қимматбаҳо телефон стадионда ўтирган мухлисларга ютуқли ўйин натижасига кўра тақдим этилди.

Ғолиблар лотерея орқали аниқланди. Шу куни “Бунёдкор”, “Нефтчи”, АГМК, “Қизилқум”, “Пахтакор” ва “Бухоро” стадионларига ташриф буюрган омадли мухлисларнинг 12 нафари ўз уйига янги телефон билан қайтишди.

Стадионларга янада кўпроқ ишқибозларни жалб этиш борасида олиб борилаётган бундай амалий ишлар футболимиз жамоатчилигини бефарқ қолдирмаяпти. Буни турдан-турга стадионларга мухлислар оқими кўпаяётгани ҳам кўрсатиб турибди.

Бундай ютуқли ўйинлар ҳамда акцияларни бундан буён тез-тез ўтказиб борилади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz