Қайднома

Қидирув

Суперлига 10-тур: фактлар, қаҳрамонлар, иқтибослар ва бошқа турли кўрсатгичлар

Суперлига 10-тур: фактлар, қаҳрамонлар, иқтибослар ва бошқа турли кўрсатгичлар

  07.05.2018 16:17
  0
  673
Суперлига 10-тур: фактлар, қаҳрамонлар, иқтибослар ва бошқа турли кўрсатгичлар

Ўтган ҳафта мамлакатимиздаги 6та стадионда Суперлиганинг кичик юбилейи нишонланди.

Яъни ЎФА ва чемпионатимизнинг титул ҳомийси - Pepsi компанияси 10-турни ўзига хос байрамга айлантириш ҳаракатида бир қатор янгиликларга қўл урди - мухлисларга бепул ичимликлар тарқатилди, болакайларга тўплар тақдим қилинди, омади чопганлар эса лотерея ўйини воситасида ЎФАнинг махсус совғаси - iPhone телефонини ютиб олишди.

Натижаларга келсак, кутилмаган ҳисоблар ҳам бор, албатта.

1-КУН: БИРИ УЗДИ, ИККИНЧИСИ...

«Бунёдкор» - «Насаф» ўйинида «қалдирғочлар» 3та ўйинга чўзилган мағлубиятли серияни узишди, «аждарлар» аксинча, кетма-кет иккинчи марта майдондан бош эгиб чиқишди. Умуман, амалдаги «кумуш» жамоа 4та турки, ғалаба нималигини билмаяпти. Ҳа, молиявий қийинчиликлар «Насаф» натижаларига таъсир ўтказа бошлади, шекилли.

Очиғи, стадионнинг ўзида нақ 23682 мухлис кузатган учрашувда шиддат унча сезилмади. Тўғри, шунда ҳам дарвозалар олдида хавфли вазиятлар юзага келди. Уларда яхшироқ ҳаракатланишган Миржалол Қосимов шогирдлари Жавлон Иброҳимов ва Хуршид Ғиёсов томонидан қандайдир 12 дақиқада урилган 2та гол эвазига мавсумдаги 6-ғалабани тантана қилишди.

«Насаф»нинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтга тўғри келган ягона жавоб голи шу куни Суперлигада дебютини нишонлаган ёш ҳужумчи Шерзод Темиров номига ёзилганини ҳам алоҳида қайд этиш керак. 

«Нефтчи»нинг аҳволи тобора оғирлашмоқда - фарғоналиклар бу сафар «Локомотив»ни қабул қилиб, ғалабасиз серияни давом эттиришди. «Темирйўлчилар» эса мавсум бошидаги омадсизликни эсдан чиқаришди, ҳисоб.

Ҳар ҳолда, бош мураббий ваколати Андрей Фёдоровга ўтгач, салбий натижалар ижобийси билан ўрин алмашди. Дейлик, «Локо» охирги 4та турда чемпионга хос статистикага эришди - 3та ғалаба, 1та дуранг, тўплар нисбати - 8:2. Аслида Фарғонадаги ўйин меҳмонлар учун енгил бошлангани йўқ.

Ҳар ҳолда, «Нефтчи» аввалига ҳужумда фаол бўлди, бироқ самарасиз уринишлардан кейин ҳафсалани йўқотди, шекилли. Хуллас, 33-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров ҳисобни очгач (гол ҳаммуаллифи - Сардор Мирзаев), ўйин сценарийси бошқача тус олди.

Иккинчи бўлимда эса фарғоналиклар кетма-кет 3та гол қабул қилиб олишди: 52-дақиқа - Сардор Рашидов, 66-дақиқа - яна Сардор Рашидов ва 77-дақиқа - Икром Алибоевдан. Бу орада «темирйўлчилар» яна 1-2та вазият ҳам яратишди. Фақат шундан кейингина «Нефтчи» вакиллари мавсум ҳисобидан 3-голни уришди.

Бунда ҳам пенальти қўл келди. Қисқаси, Аббос Махсталиевнинг 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажаргани стадионга йиғилган мухлислар кайфиятига унча таъсир қилгани йўқ. Якуний ҳисоб - 1:4. Айтганча, бу Суперлигада кузатилган атиги 5-йирик ҳисобли мағлубият ғалабадир.

2-КУН: ОЛМАЛИҚДА ЯНА 0:0...

АГМК ўз майдонида қаторасига 3-марта 0:0 ҳисоби билан чекланди. Бошқача айтсак, Виктор Кумиков шогирдлари Олмалиқда 355 дақиқага тенг ўйин вақтидан буён гол уролмаяптилар. Бир қарашда, АГМКнинг ўйи-ни чакки эмас, хусусан, «Сўғдиёна»га қарши баҳсда ҳам сезиларли устунликка эришди.

Бироқ жамоа буни натижада акс эттиролмаяпти. Ўз ўрнида, жиззахликлар Сергей Лушан бошқарувида анча уюшқоқлик билан ўйнай бошлаганларини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз. Улар Олмалиқда жуда тартибли ҳимояланишди. Айниқса, дарвозабон Дилшод Ҳамроевнинг ҳаракатлари таҳсинга сазовор

. У бир неча ажойиб «сейв»лар кўрсатиб, «Сўғдиёна»нинг ортга очко билан қайтишини таъминлади. Жиззахликларнинг мағлубиятсиз одимлари 3та ўйинга етгани эса Сергей Лушан жамоага нималарнидир олиб кирганидан далолат.

АГМК каби «Қизилқум»га ҳам барқарорлик етишмаяпти. Навоийликлар аввалги турда айнан олмалиқликларни 3:0 ҳисобида доғда қолдиришганди. Бу сафар эса Тошкент вилоятининг яна бир клуби - «Металлург»ни қабул қилиб, мағлубликни тан олишди - 1:2. Ўйинда Бекобод клуби аввалига 2та гол урди, кейин 1та қўйиб юборди.

Аниқроқ айтсак, 21-дақиқада Зоҳид Абдуллаев жамоадоши Алишер Саноевнинг тўп узатишидан фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ҳам меҳмонлар учун омадли бошланди - 50-дақиқада Шаҳзод Шайманов рақиблар томонидан қайтарилган тўпни Евгений Черемесин дарвозасига йўллади.

Шундан сўнг «Қизилқум» ўйинни қутқариш илинжида ҳужум ҳаракатларини икки ҳисса оширди, бироқ бу ҳисобни қисқартириш учун етди, холос. Қисқаси, 65-дақиқада Элгужа Григалашвили томонидан урилган гол охиргиси бўлиб қолди - 1:2. Дарвоқе, шу билан грузиялик ҳужумчининг Суперлигадаги голлари сони 5тага етди, «Қизилқум»нинг очколари эса 9тадан ошмади.

3-КУН: ТАХМИНЛАР ЎЗ ЙЎЛИГА

Тур доирасидаги охирги 2та ўйинда олдиндан билдирилган тахминлар оқланмади - «Пахтакор» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни енголмади, «Бухоро» эса «Навбаҳор»ни. Тошкентдаги ўйинни қўқонликлар ўзгача шиддат билан бошлашди ва 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди.

Бу вазиятда Жавоҳир Сиддиқов узатмасидан сўнг майдон эгаларини дарвоза тўсини голдан қутқариб қолди. 18-дақиқага келиб, Жавоҳир ўз мақсадига эришди, барибир. Собиқ «пахтакорчи» шунчаки, рақибларидан илдамроқ ҳаракатланиб, таблодаги «0»лардан бирини «1»га айлантирди.

34-дақиқада Тиаго Безерра гол урди, аммо «офсайд». Эътиборлиси, бразилиялик легионер ҳам Сиддиқов каби кейинроқ таблодаги рақамга таъсир ўтказди. Тўғрироғи, 64-дақиқада ҳисобни тенглаштирган голга муаллифлик қилди. «Пахтакор» шу куни иродали ғалабани тантана қилиши ҳам ҳеч гап эмасди.

Аммо «Қўқон-1912» кипери Ўткир Юсупов бунга йўл қўймади. У хусусан, 83-дақиқада жамоасини муқаррар голдан асради. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Носир Отақўзиев ғалабани водий томон «юмалатиш» имкониятидан фойдаланолмади.

Водийнинг яна бир вакили - «Навбаҳор» эса Бухородан ягона гол эвазига ғалаба билан қайтди. «Бухоро» футболчилари 10-дақиқада Мирзоҳид Ғофуров томонидан урилган голга жавоб беришга ҳарчанд уринишмасин, бунинг уддасидан чиқишмади.

Бу ўйинда ҳам меҳмон жамоа дарвозабони жонбозлик кўрсатди. Акбар Тўраев ожиз қолган 2та вазиятда эса уни дарвоза устуни қўллади.

ТУР ҚАҲРАМОНИ - ДАРВОЗАБОНЛАР

Бу сафар истисно тариқасида бирданига 3 нафар голкиперни эътироф этамиз - Дилшод Ҳамроев («Сўғдиёна»), Ўткир Юсупов («Қўқон-1912») ва Акбар Тўраев («Навбаҳор»). Зеро, улар ўз жамоаларининг натижаларида бош роллардан бирини бажаришди.

Хусусан, Ҳамроев Олмалиқда, Тўраев эса Бухорада бир неча чиройли «сейв»ларни амалга ошириб, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. Ҳа, Юсупов Тошкентда гол қўйиб юборди, лекин «Пахтакор»нинг кетма-кет ҳужумларига қалқон бўлди. Хуллас, шу 3 нафар номзоддан бирини танлаш ҳар кимнинг ҳукмига ҳавола...

«БУНЁДКОР» - «НАСАФ» - 2:1 (0:0)

4 май. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 23682 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов

(Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент).

Голлар: Ж.Иброҳимов (57), Х.Ғиёсов (69) - Ш.Темиров (90+2).

«Бунёдкор»:25. М.Зуҳуров, 2. Р.Ашурматов, 4. А.Комилов, 6. А.Ғофуров, 8. Ж.Иброҳимов (3. И.Қобилов, 88), 9. Ш.Нурматов (99. Ф.Райевац, 75), 11. М.Тошматов, 18. С.Собирхўжаев, 20. М.Сулаймонов, 30. Х.Ғиёсов, 44. М.Қосимов (28. Д.Умиров, 73).

«Насаф»: 35. С.Қувватов, 4. М.Каримов (52. Ш.Темиров, 72), 5. Ғ.Ғайбуллаев,  6. А.Ғаниев, 7. О.Ҳамробеков, 10. Б.Абдухолиқов (69. Д.Черан, 46), 22. И.Голбан, 27. И.Рашидхонов (21. Ж.Алиев, 61), 31. С.Раҳматов, 55. С.Лукич, 77. Ж.Ҳасанов.

Огоҳлантириш: М.Тошматов (90+1, Б.).

Назоратчи: М.Исмоилов (Тошкент).

Комиссар: М.Саидқосимов.

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин. Менимча, икки жамоа ҳам мазмунли футбол кўрсатди. Рақибни ўрганиш чоғи Собирхўжаев ва Ғиёсовнинг охирги ўйинларда фаол ҳаракатланаётганларига эътибор қаратгандим. Бугун рақибимизга айнан уларнинг ақлли қарорлари, маҳорати қўл келди.

Биз ҳам ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб, ҳаракат қилдик. Ҳозирги ҳолатимиз? Айни пайт жамоамизга куч ва иштиёқ етишмаяпти. Футболчилар енгил, яъни эркин тўп суролмаяптилар. Бу толиқиш аломати. Мана, иккинчи бўлимда 2 нафар ҳужумчига таяндик, бироқ натижа йўқ, аксинча, иккинчи голни қўйиб юбордик.

Қисқаси, жамоамизда вазиятни қўлга олиб, ҳужумларни голга айлантирадиган ўйинчи топилмаяпти. Айрим йигитларимизда фойдали жиҳатлар камайиб кетмоқда, буни ҳам чарчоқ билан изоҳлайман.

Миржалол Қосимов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Ға-лабадан хурсандмиз, албатта. Лекин оғир ўйин бўлди. Сабаби, молиявий аҳволимиз яхши эмас, кетма-кет мағлубиятлар таъсири ҳам бор.

Яъни руҳий томондан қийналдик. Муҳими, йигитлар ўзларини қўлга олиб, иккинчи бўлимда вазиятларни голга айлантира олишди. Ўз ўрнида, бизни чиройли тарзда қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Футболни танладингми, унга меҳр беришинг керак.

Ҳаётда нимагадир эришиш учун баъзи нарсалардан воз кечишга тўғри келади. Ҳар ким шу мақсадда ҳаракат қилса, Яратганнинг ўзи қўллайди. Майдонга тушдингми, жонингни жабборга бер. Биринчи босқичдаги мақсадимиз - кучли олтиликка кириш, аммо асосийси - жамоани сақлаб қолиш.

------------------------------------------------------------------------

«НЕФТЧИ» - «ЛОКОМОТИВ» - 1:4 (0:1)

4 май. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 10110 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), А.Калинин (Қарши), А.Буров (Бухоро).

Голлар: А.Махсталиев (81-пен.) - Ҳ.Ғофуров (33), С.Рашидов (52, 66), И.Алибоев (77).

«Нефтчи»: 77. В.Мирний, 2. И.Шойқулов, 7. М.Бобожонов (71. Х.Асқаралиев, 55), 8. А.Махсталиев, 9. А.Юсупов, 14. А.Исмоилов (4. С.Эрматов, 46), 22. А.Исроилов, 25. А.Саматов, 55. А.Агалиев, 90. И.Каримов (6. О.Аҳмаджонов, 90), 95. Д.Турсунов.

«Локомотив»: 1. И.Нестеров, 5. К.Махарадзе, 7. С.Абдуллаев (18. Ф.Бекмуродов, 78), 9. И.Алибоев, 15. С.Мирзаев, 19. Ҳ.Ғофуров, 20. И.Тўхтахўжаев (4. Б.Йўлдошев, 88), 22. С.Шоаҳмедов, 27. С.Рашидов (77. Д.Туропов, 71), 33. О.Зотеев, 88. И.Йелич.

Огоҳлантиришлар: А.Саматов (76), Х.Асқаралиев (90+2) - И.Нестеров (90+2).

Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент).

Комиссар: Б.Намозов.

Абдумалик Ҳакимов («Нефтчи» мураббийи): - Ўйинни ҳамма кўрди, менимча, ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Аваз Ўлмасалиев, Шукур Пўлатов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Ҳусниддин Ғофуров каби етакчи ўйинчилар йўқлиги билинди.

Майдонга тушганларда ҳам жароҳат бор. Жуда қийин вазиятдамиз. Буни ҳамма тушуниб турибди. Осон эмас. Хусусан, ҳужум чизиғида муаммо катта. Кўп нарса савияга боғлиқ. Лекин олға интилишда давом этамиз, барибир.

Андрей Фёдоров («Локомотив» бош мураббийи в. б.): - Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин ҳақида фикр билдиришим мушкул. Ахир ўзим «Нефтчи»да фаолият олиб борганман. Кетганимдан кейин жамоа ўйинида катта ўзгариш сезилди. Ҳа, Фарғона жамоаси бугун ютқазди, аммо йигитлар шижоат билан тўп суришди.

Бу футбол - кимдир ғалаба қозонса, бошқаси ютқазади. Умуман, бошида ўйинимиз ўхшамади. Кейин аста-секин тизгинни қўлга олдик. «Локо» тажриба ҳисобига ғалаба қозонди, менимча. Ҳар ҳолда, бизда ўйин амалиёти кўпроқ. Лекин рақибларга бир хил муносабатда бўламиз.

------------------------------------------------------------------------

АГМК - «СЎҒДИЁНА» - 0:0

5 май. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 7845 томошабин.

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), Б.Канназаров (Нукус), Ж.Сарсенов (Нукус).

АГМК: 33. П.Матяш, 4. Х.Мухторов, 8. М.Музаффаров (9. З.Полвонов, 75), 10. Ш.Норбеков, 13. Л.Тўраев, 15. В.Бубанья, 18. Қ.Баҳодиров, 19. В.Касминин, 23. Й.Жокич, 24. Ж.Гусейнов (17. К.Мурзоев, 85), 87. В.Чемиртан.

«Сўғдиёна»: 23. Д.Ҳамроев, 2. С.Қулматов, 3. А.Ис-роилов, 4. Э.Орипов, 6. Д.Каримов (20. И.Маликжонов, 83), 8. Д.Ҳасанов, 9. С.Азимов, 10. Ш.Норхонов, 33. Т.Шам-сиддинов, 77. И.Абдуллаев (39. О.Нурматов, 65), 85. Р.Мелзитдинов.

Огоҳлантиришлар: Х.Мухторов (58), В.Касминин (62), М.Музаффаров (70) - И.Абдуллаев (54), Ш.Норхонов (62), С.Азимов (65), Т.Шамсиддинов (70).

Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).

Комиссар: Р.Черников.

Сергей Лушан («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Жуда оғир ўйин. Бугун асосан  жисмоний кучга таянадиган жамоага қарши ўйнадик. Фақат Англия клублари таркибида бунчалик кўп бўйдор футболчиларни кўргандим. Шунга қарамай, очко ишладик. Натижадан қониқдим.

Жамоамизда ўта маҳоратли футболчилар йўқ. Айни пайт ихтиёримда тахминан 12 нафар йигит бор, қолганлар ёшлар жамоаси вакиллари. Уларга раҳмат, бугун босимни енгиб ўтишди. Кеча ёшлар таркиби ўйинида футболчиларимиздан бири жиддий жароҳатланди. Бугун шогирд-ларим шу йигитча учун ҳам ўйнашди.

Футбол қарашларимга мос келмаган 3 нафар футболчи билан дўстона хайрлашдик. Уларни эркин агент сифатида қўйиб юбордик. Бундай ёшда захирада ўтиргандан кўра, бошқа жамоада ўйнаган яхши...

Руслан Мелзитдинов («Сўғдиёна» ҳимоячиси): - Ке-ча жамоадошимиз Шоҳруҳ Холматов Ёшлар лигаси баҳсида жиддий жароҳатланди. У ҳозир шифохонада. Қисқаси, йигитлар билан келишган ҳолда, Шоҳруҳ учун икки ҳисса ҳаракат қилдик. Агар ғалаба қозонганимизда, уни айнан Шоҳруҳга бағишлардик. Муҳими, у тезроқ сафимизга қайтса, бас.

Виктор Кумиков (АГМК бош мураббийи): - Ғалаба қозонилмаган ўйиндан кейин матбуот анжуманида қатнашиш ва натижага изоҳ бериш қийин. Бухорода 60 дақиқа давомида ҳисобда олдинда бордик, бироқ кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Билмадим, негадир яқин масофадан ҳам гол уролмаяпмиз.

Боз устига, оддий вазиятларда ҳам дарвозамиздан тўп олиб чиқяпмиз. Жамоага кўз тегдими, етарлича вазиятлар яратсакда, гол уришда оқсамоқдамиз. Ҳимояда эса тартибли ўйнаяпмиз. Футболчиларни алмаштириб ҳам кўрдик

. Дейлик, бугун муайян вақтда майдондаги ҳужумчиларимиз сони ҳаттоки, 4 нафарга етди. Вазиятлар кўп, аммо натижа... Бу баҳона эмас. Футболчиларга тушунтиряпман, жамоамиз ҳозир қийин ҳолатда ва бундан чиқиб кетиш учун охиригача курашиш керак.

Шоҳназар Норбеков (АГМК ҳужумчиси): - Жамоага омад етишмаяпти. Гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратяпмиз, аммо охирида нимадир ўхшамаяпти. Ўйлайманки, 1та ўйинни муваффақиятни ўтказиб олсак, ҳаммаси ўз изига тушади.

------------------------------------------------------------------------

«ҚИЗИЛҚУМ» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:2 (0:1)

5 май. Навоий. «Ёшлар» стадиони. 11252 томошабин.

Ҳакамлар: О.Тўйчибоев (Фарғона), Ш.Аъзамов (Фарғона), Р.Кападзе (Фарғона).

Голлар: Э.Григалашвили (65) - З.Абдуллаев (21), Ш.Шайманов (50).

«Қизилқум»: 77. Е.Черемисин, 4. Э.Бойдуллаев, 5. Г.Квесиешвили, 10. А.Саноев, 14. Ф.Қамбаров, 17. А.Геворкян, 21. М.Убайдуллаев, 23. Ш.Жўраев, 30. Э.Григалашвили, 84. Н.Йованович, 11. Д.Усмонов (18. С.Шодмонов, 39).

«Металлург»: 35. Ж.Илёсов, 5. А.Отахонов, 8. Ш.Шайманов, 9. З.Ўринбоев, 10. И.Исоқжонов (77. М.Исаев, 51), 15. З.Абдуллаев (90. З.Тўраев, 72), 16. Ж.Ҳасанов, 37. Ш.Файзиев, 55. А.Исматуллаев, 88. А.Ҳусинов, 91. П.Смоляченко.

Огоҳлантиришлар: Г.Квесиешвили (59), Э.Григалашвили (61) - Ш.Шайманов (68), Ж.Илёсов (90).

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

Комиссар: Л.Қўчқоров.

Андрей Шипилов («Металлург» бош мураббийи): - Ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. «Қизилқум» айни пайт яхши спорт формасида. Жамоанинг асосий кучи - легионерлар. Яъни ўйинни ташкил этишда Йованович, Григалашвили ва Геворкян асосий ролни бажаришади.

Мана, Григалашвили бугун ҳам ўз имкониятидан фойдаланди. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан кейин устунликни сақлаб қолишимиз муҳим эди. Мезбонлар босимни оширишди ва орада роса қийналдик. Муҳими, ғалабани қўлдан чиқармадик. Яширмайман, асосий мақсадимиз - очко олиш эди.

Ғалаба эса янада ёқимли, албатта. Чемпионат жуда қизиқарли кечмоқда: «Қизилқум» Жиззахда «Сўғдиёна»ни енгди, жиззахликлар эса Қаршида «Насаф»дан устун келишди. Мавсум охирига қадар бундай шиддатли ўйинларга гувоҳ бўлаверамиз.

Ҳамиджон Актамов («Қизилқум» бош мураббийи): - Натижа ўйинга мос бўлмади, менимча. Меҳмонлар шунчаки, вазиятлардан ўта самарали фойдаланишди.  Биринчи голда марказий ҳимоячиларимиз хатога йўл қўйишди.

Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга уринаётганимизда, рақиб яна қарши ҳужумда жазолади. Ҳисобни қисқартирганимиздан кейин ҳам ташаббусни қўлдан чиқармай, гол уришга ҳаракат қилдик. Аммо бекободлик ҳимоячилар охирги зарбани йўллашга имкон беришмади.

- Иккинчи бўлим ўрталарида Йованович зарбасидан кейин тўп «Металлург» ҳимоячиси қўлига тегди, аммо пенальти белгиланмади...

- Ўша вазиятни ҳамма кўрди. Ҳозир гапирган билан натижа ўзгариб қолмайди. Бунга назоратчи муносиб баҳо беради, деб ўйлайман. Биринчи бўлимда тўп неча дақиқа майдонда бўлди? Иккинчисидачи? Лекин ҳакам якунда атиги 3 дақиқа қўшиб берди...

--------------------------------------------------------------------------

«ПАХТАКОР» - «ҚЎҚОН-1912» - 1:1 (0:1)

6 май. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент).

Голлар: Т.Безерра (64) - Ж.Сиддиқов (18).

«Пахтакор»: 25. Э.Суюнов, 2. А.Шораҳмедов, 8. Д.Раҳматуллаев (10. Ж.Искандеров, 84), 9. Ж.Машарипов, 11. И.Гонсалвеш (22. Ж.Яхшибоев, 79), 18. Б.Абдураҳимов (27. Ж.Ҳакимов, 62), 21. К.Тожиев, 28. С.Андреев, 29. В.Козак, 55. М.Симич, 77. Т.Безерра.

«Қўқон-1912»: 1. Ў.Юсупов, 7. Ж.Ҳасанов (19. С.Бердиев, 81), 9. Н.Отақўзиев, 10. Ж.Сиддиқов (5. Ғ.Комилов, 88), 15. О.Рустамов, 17. Қ.Рўзиев, 22. М.Холмуҳаммедов, 23. А.Мерзляков, 55. Д.Гожкович, 65. М.Милич, 95. М.Спремо (18. Б.Пардаев, 90).

Огоҳлантиришлар: И.Гонсалвеш (42), М.Симич (81) - М.Милич (36), Ў.Юсупов (90+4).

Назоратчи: А.Ҳотамов (Тошкент).

Комиссар: Ш.Ражабов.

Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Кў-риб турибсизлар, чемпионатимиз савияси анча ошди. Ҳар бир ўйинда шиддат сезилмоқда. Бугун ғалабани кўзлагандик. Хурсанд қиладиган томони, шогирдларимда ўз кучларига ишонч ҳисси мустаҳкамланмоқда.

«Пахтакор» билан меҳмонда дуранг қайд этиш яхши натижадир, лекин биз 3 очко олишни истагандик. Ҳужумчи чақириш режамизда бор. Менимча, барча жамоаларда ҳужумчи етишмовчилиги бор.

Тўғри, Носир Отақўзиев бугун яхши ўйнади, жамоамизга кўп фойдаси тегди. Кучимиз - бир оила эканлигимиз. Шунинг эвазига яхши натижаларга эришяпмиз. 7та ўйинни сафарда ўтказганимизни унутмаслик керак.

Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912» ярим ҳимоячиси): - Мураббийларимиз кўрсатмаларини 100 фоиз бажарганимизда, ғалаба қозонармидик. Лекин нимадир етишмади. Аслида сафардан бир очко билан қайтиш ёмон эмас, аммо ғалаба янада яхшироқ. Ўз ўрнида, жамоамизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи): - Қи-йин ўйин бўлди. Йигитларга бу ҳақда аввалдан айтгандик. Рақиб бунга қадар атиги 4та гол қўйиб юборганди. Демакки, жамоа ҳимояси жуда тартибли. Ўйинни ўзимиз истагандек бошлай олмадик.

Муҳими, кейинчалик ўзимизга келдик, имкониятларга эга бўлдик, ҳисобни тенглаштирдик, яна қулай вазиятлар яратдик. Чемпионатда биринчи бўлиш осон эмаслигини биламиз. Кўпроқ майдоннинг рақибга тегишли тарафида фаол ўйнашга интиляпмиз. Лекин ҳужумларни якунлаш ва сўнгги узатмани амалга оширишда муаммолар бор.

Андреевни асосий таркибга қайтгани билан табриклайман. У оғир жароҳатдан сўнг узоқ муддатли тикланиш жараёнида фаол ишлади.

-----------------------------------------------------------------------

«БУХОРО» - «НАВБАҲОР» - 0:1 (0:1)

6 май. Бухоро. «Бухоро» стадиони.

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), А.Худойберганов (Тошкент).

Гол: М.Ғофуров (10).

«Бухоро»: А.Омонов, А.Аманов, С.Қутибоев, Ш.Саломов, С.Шихов, Б.Насимов, А.Филипосян, Ш.Муллажонов, Э.Исмоилов (Ж.Қаҳрамонов, 46), А.Ибрагимов (Ш.Эркинов, 56), С.Русецкий.

«Навбаҳор»: А.Тўраев, О.Ўрунов, А.Нўъмонов, Д.Жабборов, А.Турғунбоев (И.Бойдедаев, 90+2), З.Пиримов (А.Алланиёзов, 67), С.Сулаймонов (Д.Станоевич, 59), М.Ғофуров, А.Алиев, Ж.Меҳмонов, Т.Пайович.

Огоҳлантиришлар: Ш.Муллажонов (44), А.Филипосян (84) - Д.Жабборов (16), Ж.Меҳмонов (22), М.Ғофуров (42), Т.Пайович (45+1), А.Тўраев (90+2).

Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент).

Комиссар: Б.Орипов.

Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бугунги ғалабамиз наманганликлар, ортимиздан келган мухлисларимизга совға бўлди. Турнир жадвалида ҳозир ким кучли бўлса, у юқори поғоналарда турибди. «Бухоро» ҳақида гапирсам, жамоада жуда кучли таркиб тузилган. Буни тан олиш жоиз. Бугун мезбонларга омад етишмади, назаримда.

Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Қандай ўйин бўлганини ҳамма  кўрди. Биринчидан, йигитларга раҳмат. Улар майдонда жаҳд билан ҳаракатланишди. Вазиятлардан фойдаланолмадик, деб айтолмайман. Шунчаки, омадимиз чопмади...

1 Пахтакор               10        6          2          2          16-5     20

2 Бунёдкор               10        6          1          3          14-9     19

3 Бухоро                   10        6          0          4          14-11   18

4 Металлург             10        4          4          2          10-12   16

5 Локомотив             10        4          3          3          14-9     15

6 Навбаҳор               10        4          3          3          10-8     15

7 Насаф                     10        3          5          2          10-8     14

8 Қўқон-1912            10        3          5          2          7-5       14

9 АГМК                       10        2          4          4          9-13     10

10 Қизилқум             10        3          0          7          10-14   9

11 Сўғдиёна              10        2          3          5          7-16     9

12 Нефтчи                 10        0          4          6          3-14     4

ТЎПУРАРЛАР

Элгужа Григалашвили («Қизилқум») - 5та

Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор») - 5та (4та - пен.)

Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор») - 4та

Тиаго Безерра («Пахтакор») - 4та

Йован Жокич (АГМК) - 4та (4та - пен.)

Сардор Рашидов («Локомотив») - 3та

Тиаго Безерра («Қўқон-1912») - 3та

Азиз Турғунбоев («Навбаҳор») - 3та (1та - пен.)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz