Қайднома

Қидирув

«Насаф»нинг 10-турдан сўнг умумий статистикаси

«Насаф»нинг 10-турдан сўнг умумий статистикаси

  07.05.2018 17:13
  0
  467
«Насаф»нинг 10-турдан сўнг умумий статистикаси

Қуйида “аждарлар”нинг 10-турдан сўнг умумий статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Насаф” бу йилги чемпионатда  шу пайтгача 10та учрашув ўтказди. Бу учрашувларнинг 4таси уй учрашувлари ва 6таси сафар учрашувларидир.

Бу учрашувларнинг 3тасида ғалабага эришилди. Шулардан 2таси уй учрашувларида, 1таси эса сафар учрашувларида.

Сафардаги 4 учрашувда дуранг қайд этилди. Ўз майдонида эса 1та.

“Насаф” 2 марта мағлубиятга учради. Шулардан 1таси уй учрашувида ва яна 1таси сафар учрашувида.

Кейинги 4 турда “Насаф” ғалаба қозона олмади.

“Насаф” футболчилари рақиблари дарвозасини жами 10 марта ишғол қилишди. Шулардан 7таси уй учрашувларида, 3таси эса сафар учрашувларида. “Насаф” бир учрашувда энг кўп  гол урган ўйин бу, “Насаф” – “Бухоро” 3:1 учрашуви бўлиб турибди.

“Насаф” дарвозабони ўз дарвозасидан 8та тўп ўтказиб юборди. Буларнинг 4таси уй учрашувида, яна 4таси сафар учрашувларида.

Бўлиб ўтган учрашувларда жами 14 очко қўлга киритилди. Шулардан 7таси уй учрашувларида, 7таси эса сафар учрашувларида.

Ўтган 10 турда “Насаф” футболчиларига 14 марта сариқ ва 1 марта қизил карточка кўрсатилди. Сариқ карточкаларнинг 8таси уй учрашувларида, 6таси сафар учрашувларида. Уйдаги 1 учрашувда эса қизил карточка кўрсатилди.

“Насаф” 10-турдан сўнг 14 очко билан турнир жадвалининг 7-поғонасини банд этиб турибди.

“Насаф”нинг бу йилги тўпурарлари

Азиз Ғаниев – 3 (1)

Бобир Абдухолиқов - 2

Славко Лукич – 2

Драган Черан – 1

Игор Голбан – 1

Шерзод Темиров – 1

Eнг кўп майдонга тушаётган футболчилар

Санжар Қувватов – дарвозабон – 10та учрашув – 900 дақиқа

Игор Голбан – ҳимоячи – 10та учрашув – 900 дақиқа

Славко Лукич – ҳимоячи – 10та учрашув – 885 дақиқа

Сайдулло Раҳматов – ҳимоячи – 10та учрашув – 810 дақиқа

Жамоамизнинг бу йилги чемпионатдаги ўйинларини, "Марказий" стадионимизда ҳозирча 46 569 нафар футбол ишқибозлари томоша қилишди.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz