Ҳазрати инсон, Рашидов ота,
Ҳасад қилмасдан ҳавасда яшанг!
Доно мақолни уқтирган онда,
Дуо олганлар, хуш омон юринг!
Ҳасадгўйлар обрў топмайди,
Фикрларини халқ суймайди.
Улар ҳар қанча вайсишмасин,
«Пахтакор» доим порлаб турсин!
«Пахтакор» ҳар он нопок ўйнармиш,
Ғалаба қилса, таниш-билишмиш.
«Пахтакор»ни ютиш, бу мушкул иш,
Жарима солиш «Пахтакор»данмиш.
Ҳасад қилма, бу хунукдир юмуш,
Тушингда қўрқсанг, бизлардан кўрма!
Иғвогар бўлма, бемаза юриш,
Гуноҳ бўлади тарихни бузиш!
«Пахтакор»ни суймаганлар бор,
Зафаридан чекишар озор.
«Пахтакор»дан дунё хабардор,
Халқ севгани, бўл доим илғор!
Уругвайда ҳам сени эслашар,
Дарбоза тўрин бузганинг рост!
Лондонда ўйнаб, Юра кипер,
Мўъжиза «сейв»лар қилгани рост!
Мураббий Лобановский қандай,
Тан берган туриб, Биродарга!
Чап оёғида сеҳргардай,
«Корнер»дан гол урган афсунгарга!
Иттифоқ кубогин финалчисисан,
Мустақил давлатлар ғолибисан.
Ҳасадгўйларчи, Хабардормикан,
Ҳақиқатдан ҳам кўз юмармикан!?
Марказ Москва жамоаларин,
Додини бергансан ўхшатиб!
«Москва оқшоми» газетасин,
Совринин олгансан қойиллатиб!
«Ракета» Фёдоров «Пахтакор»дан,
Термадан жой олган мустаҳкам!
Қосимов, Анлар безак берган,
Ҳимояда Ашуров маҳкам!
«Пахтакор»да ўйнаш ҳар йигитга,
Шараф ва фахр халқимиз айтган.
Унинг юраги яқиндир халқга,
Хулоса қилса, қайтар ҳасаддан!!!
Минг раҳмат, ислоҳотлар сочмоқда нур,
Суперлигадан олмоқдамиз ҳузур!
Умид қиламиз, ҳасадгўйлар қурур,
«Пахтакор» ҳамиша ардоқда бўлур!!!
Ғуломжон ҲАМИДОВ
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20