Қайднома

Қидирув

Марсело: «Бундай ўйинларда ҳакамлар хато қилишлари мумкин»

Марсело: «Бундай ўйинларда ҳакамлар хато қилишлари мумкин»

  07.05.2018 20:47
  0
  526
Марсело: «Бундай ўйинларда ҳакамлар хато қилишлари мумкин»

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Марсело Испания чемпионати 36-тури доирасидаги «Барселона» билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Менимча, бу ўйинда «Реал» ғалабага муносиб эди. Биз устунлик қилдик, ўйинни назорат қилдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмаслик панд берди.

Биринчи бўлимни ёмон ўтказмадик, иккинчи бўлимда охиригача ғалаба учун ўйнадик. Жарима майдони ичида йиқилишим билан боғлиқ вазиятда ҳакам пенальти бериши керак эди.

Робертонинг четлатилиши? Мен юзимда зарбани сездим. Қўрқинчли воқеа бўлмади, бу футбол. Ҳакамлар хато қилиши мумкин, айниқса, мана шундай ўйинларда» - дейди Марсело.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz