Қайднома

Қидирув

Маурицио Сарри «Наполи»дан кетишга тайёр

Маурицио Сарри «Наполи»дан кетишга тайёр

  07.05.2018 21:47
  0
  540
Маурицио Сарри «Наполи»дан кетишга тайёр

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, «Наполи» бош мураббийи Маурицио Саррининг клуб президенти Аурелио Де Лаурентис билан муносабатлари яхши эмас.

Бунга сабаб, президент Саррини таркибда ротацияни амалга оширмаётганликда айблаганди. Раҳбариятнинг фикрича, айнан шу туфайли клуб скудетто учун охиригача кураша олмади ва ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидан ўта олмади.

Олдинроқ «Наполи» Сарри билан шартномани узайтириш учун чемпионлик ҳал қилинганидан сўнг музокараларни бошламоқчилиги тўғрисида хабарлар тарқаганди.

Саррининг «Наполи» билан тузган шартномасида бир банд борки, унга кўра мураббий ўз шартномасини 8 миллион евро товон пули эвазига бекор қилиши мумкин. Айни пайтда италиялик мутахассисга «Челси», «Тоттенхэм», «Монако» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари қизиқиш билдиришмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz