Қайднома

Қидирув

Фернандо Торрес «Чикаго Файр»га ўтишга яқин

Фернандо Торрес «Чикаго Файр»га ўтишга яқин

  07.05.2018 22:33
  0
  432
Фернандо Торрес «Чикаго Файр»га ўтишга яқин

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес MLS вакили «Чикаго Файр»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Олдинроқ 34 ёшли футболчи мавсум якунланганидан сўнг «Атлетико»ни тарк этмоқчилигини айтиб ўтганди. Бунга сабаб қилиб доимий ўйин амалиётига эга бўлмаётганини кўрсатган.

Маълумотларга қараганда, Чикаго клуби вакиллари испаниялик ҳужумчи билан шартнома имзолаш учун Мадридга ташриф буюришган.

Торрес «Атлетико» тарбияланувчиси ҳисобланади. Аввалига жамоа сафида 2001-2007 йилларда тўп сурган. Кейинчалик «Ливерпуль» ва «Челси»да фаолият олиб борди. 2016 йилда эса яна «матрасчилар» сафига қайтганди. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz