Қайднома

Қидирув

«Чунцин Лифань»: «Иньеста билан ҳамкорлик қиламиз, аммо футболчи сифатида эмас»

«Чунцин Лифань»: «Иньеста билан ҳамкорлик қиламиз, аммо футболчи сифатида эмас»

  08.05.2018 12:44
  0
  465
«Чунцин Лифань»: «Иньеста билан ҳамкорлик қиламиз, аммо футболчи сифатида эмас»

Жорий мавсум якунида «Барселона»ни тарк этадиган ярим ҳимоячи Андрес Иньеста , катта эҳтимол билан фаолиятини Осиёда давом эттиради.

Аввалроқ, футболчининг Хитой чемпионати иштирокчиси «Чунцин Лифань» клубига ўтиши тахмин қилинганди. Чин юрти вакиллари Иньестага 3 мавсум учун 81 миллион евро маош ва  мукофот тариқасида 36 миллион евро беришмоқчи эди.

Бироқ клуб расмий баённома билан чиқди: «Иньеста билан ҳамкорлик йўлга қўямиз, аммо у сафимизга футболчи сифатида кела олмайди».

33 ёшли футболчига Хитойнинг бошқа клублари ва Япония клуби «Виссел Кобе» харидор бўлиб турибди.

Маълумот учун, ушбу клуб эгаси Хироши Микитани «Барселона»нинг титул ҳомийси Rakuten’нинг директори ҳисобланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz