Қайднома

Қидирув

Мануэль Нойер Германия кубоги финалида майдонга қайтиши мумкин

Мануэль Нойер Германия кубоги финалида майдонга қайтиши мумкин

  08.05.2018 12:57
  0
  433
Мануэль Нойер Германия кубоги финалида майдонга қайтиши мумкин

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер Германия кубоки финалида майдонга тушиши мумкин. Германиялик дарвозабон 7 ойдан кейин сафга қайтди ва ҳозирда енгил машғулотларга киришган.

Шунингдек, ҳозирда «Бавария» дарвозасини қўриқлаётган Свен Ульрайх ўз ўрнини Нойерга бўшатиб беришга тайёр эканлигини айтди.

«Албатта, финалда ўйнашни хоҳлайман. Жамоамга финалгача чиқиш учун ёрдам бердим. Агарда Нойер жисмонан тайёр бўлса, мураббий рухсат берган тақдирда, ўрнимни бўшатишга тайёрман.

Нойерга ўйин амалиёти кераклигини тушуниб турибман. У Германия терма жамоаси учун асқотади”, - дейди Ульрайх.

Маълумот учун, Германия кубоки финали 19 май куни бўлиб ўтади. Финалда «Бавария» «Айнтрахт»га қарши ўйнайди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz