Қайднома

Қидирув

«Боруссия» келаси ҳафта янги бош мураббийни таништиради

«Боруссия» келаси ҳафта янги бош мураббийни таништиради

  08.05.2018 17:13
  0
  512
«Боруссия» келаси ҳафта янги бош мураббийни таништиради

Дортмунднинг «Боруссия» клуби янги бош мураббийи бўлиб Люсьен Фавр иш бошлайди. 60 ёшли швейцариялик мураббий «Ницца» жамоасини бошқармоқда ва немис клуби билан шартнома борасида келишиб олди.

Фавр «Боруссия»нинг бош мураббийи сифатида кейинги ҳафта таништирилади, деб маълумот бермоқда Eurosport нашри.

Ўтган йили ёзда Фаврни Томас Тухельнинг ўрнига номзод сифатида қаралан эди, бироқ «Ницца» клубининг молиявий талаблари туфайли музокаралар якунига етмаган. Энди эса французлар 2019 йилгача шартномаси мавжуд бўлса ҳам уни қўйиб юборишга рози бўлишди.

Фавр Германияда олдин ҳам фаолият юритган бўлиб «Герта» (2007-2009) ва Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клубларини бошқарган (2011-2015).

Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» жорий мавсумни Петер Бош бошчилигида бошлаган эди, унинг бўшатилиб юборилгандан сўнг жамоани Петер Штегер қўлга олган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz